https://sputniknews.uz/20230423/ozarbayjonda-ozbekiston-tajribasi-asosida-paxta-toqimachilik-klasterlari-tashkil-etiladi-34187161.html
Озарбайжонда Ўзбекистон тажрибаси асосида пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилади
Озарбайжонда Ўзбекистон тажрибаси асосида пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Мулоқот чоғида сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигида ижобий динамика кузатилаётгани таъкидланди.
2023-04-23T19:03+0500
2023-04-23T19:03+0500
2023-04-23T19:03+0500
ўзбекистон
озарбайжон
ҳамкорлик
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/17/34186997_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_761c763a0a3309203ec84415cc84a075.jpg
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. 20 апрел куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Боку шаҳрида Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жаббаров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Мулоқот чоғида сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигида ижобий динамика кузатилаётгани таъкидланди. Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган икки давлатнинг I-ҳудудлараро форумининг натижадорлиги ва турли йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта туртки бергани таъкидланди.Томонлар инвестициялар соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига эътибор қаратди. Ташкил этилаётган Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция жамғармаси бу жараёнда алоҳида ўрин тутиши кутилаётгани қайд этилди.Ўзаро савдо масалаларига келганда, унинг ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилди. Бундан ташқари, томонлар саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнес, транспорт, транзит ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёрлик билдирилди ва икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида фаол ҳамкорлик қилиш формати ишлаб чиқилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/17/34186997_26:0:1123:823_1920x0_80_0_0_dd4abf86233fec385d42b4403d45a8fb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон озарбайжон
Озарбайжонда Ўзбекистон тажрибаси асосида пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилади
Мулоқот чоғида сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигида ижобий динамика кузатилаётгани таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. 20 апрел куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Боку шаҳрида Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жаббаров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Мулоқот чоғида сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигида ижобий динамика кузатилаётгани таъкидланди. Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган икки давлатнинг I-ҳудудлараро форумининг натижадорлиги ва турли йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта туртки бергани таъкидланди.
Томонлар инвестициялар соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига эътибор қаратди. Ташкил этилаётган Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция жамғармаси бу жараёнда алоҳида ўрин тутиши кутилаётгани қайд этилди.
Озарбайжонда Ўзбекистон тажрибаси асосида тўлиқ ишлаб чиқариш циклидаги пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, ипакчилик ва машинасозлик йўналишларида илгари келишилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш жараёни кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо масалаларига келганда, унинг ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилди. Бундан ташқари, томонлар саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнес, транспорт, транзит ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёрлик билдирилди ва икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида фаол ҳамкорлик қилиш формати ишлаб чиқилди.