МОҚ раҳбарияти жаҳон чемпионати иштирокчиларининг тайёргарлигини кўздан кечирди

© Национальный Олимпийский КомитетПодготовка боксёров к ЧМ Ташкент-2023 под наблюдением руководства НОК
Подготовка боксёров к ЧМ Ташкент-2023 под наблюдением руководства НОК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Тошкент мезбонлик қиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик қизғин паллада.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти бокс бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиларининг тайёргарлигини кўздан кечирди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Тошкент мезбонлик қиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик қизғин паллада. Мусобақадан аввал пойтахтга ташриф буюрган бир қатор терма жамоалар Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида сўнгги машғулотларни ўтказишмоқда.
МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов терма жамоаларга яратилган шароитларни кўздан кечиришди.
МОҚ раҳбарияти ташриф давомида Ҳиндистон, Сурия каби терма жамоа аъзолари билан ҳам учрашди. Суҳбат давомида меҳмонларнинг шароитлари билан танишишди. Шундан сўнг терма жамоалар ўртасидаги спарринг жангларини ҳам томоша қилиб, ўзбекистонлик спортчиларнинг тайёргарлигини яқиндан кўздан кечиришди.
Сурия термаси ушбу жаҳон чемпионатига Осиё Олимпия кенгаши билан ҳамкорликда йўлга қўйилган лойиҳа асосида тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу жамоа аъзолари билан суҳбатда Ўзбекистон томони суриялик боксчиларнинг келгуси мусобақаларга ҳозирлик кўришида ҳам ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.
Маълумот учун, 30 апрель – 14 май кунлари бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида 100 дан ортиқ давлатдан 600 нафардан зиёд боксчи иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0