Энди махсус илова орқали дори воситаларининг референт нархларини кўриш мумкин

© Sputnik / Нина ЗотинаЛекарство в капсулах.
Лекарство в капсулах.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2023
Oбуна бўлиш
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан махсус мобиль илова ишлаб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Энди “UZPHARMINFO” дастури орқали дори воситаларининг референт нархларини кўриш ва кузатиб бориш мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан махсус мобиль илова ишлаб чиқилди.
Дастурни қуйидаги ҳаволага кириб юклаб олиш мумкин:
IOS платформаси учун;
Android платформаси учун.
Эслатиб ўтамиз, “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.
Янгиликлар лентаси
0