https://sputniknews.uz/20230422/uy-tadbirkor-34169406.html
"Уйга бепул эгалик қилишни тасаввур қилолмас эдим" — тадбиркор 40 та оилага уй ҳадя қилди
"Уйга бепул эгалик қилишни тасаввур қилолмас эдим" — тадбиркор 40 та оилага уй ҳадя қилди
Sputnik Ўзбекистон
Номини сир сақлаган тадбиркор Сурхондарёда 40 та эҳтиёжманд оилага уй ҳадя қилди.
2023-04-22T10:45+0500
2023-04-22T10:45+0500
2023-04-22T10:45+0500
жамият
ўзбекистон
сурхондарё
уй
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/15/34167360_0:54:1024:630_1920x0_80_0_0_f65badf13994e2e022b5288607113019.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Сурхондарёда тадбиркор 40 та эҳтиёжманд оилага уй ҳадя қилди. У номини очиқламасликни сўради, дея хабар берди ЎзА.Шеробод туманида эҳтиёжманд хотин-қизлар, кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар учун 40 хонадонга мўлжалланган иккита беш қаватли уй фойдаланишга топширилди.Иккита кўп қаватли уйдаги хонадонлар икки ва уч хонали бўлиб, янги уй эгалари кириб яшашлари учун барча шароит яратилган.Мазкур уйларни фуқароларга ҳадя қилган тадбиркор ўтган йили ҳам тумандаги 27 та кам таъминланган уй-жойга муҳтож оилага коттеж уй қуриб, ҳадя қилган.
ўзбекистон
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/15/34167360_58:0:967:682_1920x0_80_0_0_22caea79e7e3d09377934c2bdcc272cf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сурхондарё вилояти уй тадбиркор
ўзбекистон сурхондарё вилояти уй тадбиркор
"Уйга бепул эгалик қилишни тасаввур қилолмас эдим" — тадбиркор 40 та оилага уй ҳадя қилди
Номини сир сақлаган тадбиркор Сурхондарёда 40 та эҳтиёжманд оилага уй ҳадя қилди.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Сурхондарёда тадбиркор 40 та эҳтиёжманд оилага уй ҳадя қилди. У номини очиқламасликни сўради, дея хабар берди
ЎзА. Шеробод туманида эҳтиёжманд хотин-қизлар, кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар учун 40 хонадонга мўлжалланган иккита беш қаватли уй фойдаланишга топширилди.
“Ота-онамдан эрта ажралиб, момом ва амакиларим қўлида камолга етдим. Ёлғиз фарзандман. Талаба бўлганим учун талабалар ётоқхонасида яшаётган эдим. Шундай кенг, ёруғ уйга бепул эгалик қилишни тасаввур ҳам қилолмас эдим. Рамазон ҳайити куни янги уйли бўлганимдан қувончим чексиз”, дейди Камола Ҳасанова.
Иккита кўп қаватли уйдаги хонадонлар икки ва уч хонали бўлиб, янги уй эгалари кириб яшашлари учун барча шароит яратилган.
Мазкур уйларни фуқароларга ҳадя қилган тадбиркор ўтган йили ҳам тумандаги 27 та кам таъминланган уй-жойга муҳтож оилага коттеж уй қуриб, ҳадя қилган.