https://sputniknews.uz/20230422/qizlar-kasalik-emlash-34170317.html
Ўзбекистонда 9 ёшли қизлар энг кўп тарқалган касаликка қарши эмланмоқда
Ўзбекистонда 9 ёшли қизлар энг кўп тарқалган касаликка қарши эмланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Миллий эмлаш календари асосида одам папиллома вирусига қарши эмлаш ўтказилмоқда.
2023-04-22T12:34+0500
2023-04-22T12:34+0500
2023-04-22T12:34+0500
жамият
ўзбекистон
болалар
эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21351549_0:104:3273:1945_1920x0_80_0_0_870adcbf28ca9d8869842eaef3d5fde6.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik.Ўзбекистонда 9 ёшдаги қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш бошланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар берди.Қайд этилишича, миллий эмлаш календари асосида “Одам папиллома вируси (ВПЧ)”га қарши эмлаш ўтказилмоқда.Апрель ва май ойларида жойлардаги даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш бригадалари томонидан 9 ёшдаги қизларни эмлаш тадбирлари олиб борилади.Таъкидланишича, агар ВПЧ вакцинаси билан эмлаш ўтказилса келгусида 1100 нафар аёлни бачадон бўйни саратони билан касалланишининг олди олинади ва 583 нафар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилади.Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва энг кўп тарқалган саратон касалиги ҳисобланади.Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳар йили дунё бўйича 528 000 нафар аёл бачадон бўйи саратони касаллиги билан касалланиб, улардан 266 000 нафари нобуд бўлмоқда.Ўзбекистонда эса ҳар йили 1660 нафар аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинаётган бўлса, 608 нафар аёл вафот этмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21351549_271:0:3002:2048_1920x0_80_0_0_73613048831e0d0dc60899b32f3be6a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон болалар эмлаш
Ўзбекистонда 9 ёшли қизлар энг кўп тарқалган касаликка қарши эмланмоқда
Миллий эмлаш календари асосида одам папиллома вирусига қарши эмлаш ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik.Ўзбекистонда 9 ёшдаги қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш бошланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси
хабар берди. Қайд этилишича, миллий эмлаш календари асосида “Одам папиллома вируси (ВПЧ)”га қарши эмлаш ўтказилмоқда.
Апрель ва май ойларида жойлардаги даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш бригадалари томонидан 9 ёшдаги қизларни эмлаш тадбирлари олиб борилади.
“Бунинг учун 3138 та эмлаш пунктида тиббиёт ходимларининг тайёргарлиги оширилиб, режага асосан 307 064 нафар 9 ёшдаги қизни эмлаш қамрови жараёни давом этаяпти”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, агар ВПЧ вакцинаси билан эмлаш ўтказилса келгусида 1100 нафар аёлни бачадон бўйни саратони билан касалланишининг олди олинади ва 583 нафар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва энг кўп тарқалган саратон касалиги ҳисобланади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳар йили дунё бўйича 528 000 нафар аёл бачадон бўйи саратони касаллиги билан касалланиб, улардан 266 000 нафари нобуд бўлмоқда.
Ўзбекистонда эса ҳар йили 1660 нафар аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинаётган бўлса, 608 нафар аёл вафот этмоқда.