Омикроннинг янги варианти қайси тана аъзоларига таъсир кўрсатиши маълум бўлди

© Depositphotos / Val.suprunovichВирус Omicron в колбе.
Вирус Omicron в колбе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2023
Oбуна бўлиш
Вирус асосан кўзнинг шиллиқ қаватига таъсир кўрсатяпти. Оқибатда қичишиш ва қизариш билан кечадиган конъюнктивит кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Омикроннинг янги варианти қайси тана аъзоларига таъсир кўрсатиши маълум бўлди. Бу ҳақда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Аввал Ҳиндистонда аниқланиб, сўнг АҚШ, Австралия, Сингапур, Германия каби бир қатор мамлакатларга кириб келган “омикрон” штаммининг янги XBB.1.16 — “Арктур” субварианти Россияда ҳам рўйхатга олинди.
Мутахассислар ҳозир бу мутацияга хос аломатларни чуқур ўрганмоқда. Хусусан, ҳинд шифокорлари фикрига кўра, вирус асосан кўзнинг шиллиқ қаватига таъсир кўрсатяпти. Оқибатда қичишиш ва қизариш билан кечадиган конъюнктивит кузатилмоқда.
Россиялик педиатр-иммунолог, тиббиёт фанлари доктори Андрей Продеуснинг таъкидлашича, ўта юқумли деб баҳоланаётган XBB.1.16 версияси “кракен”нинг яқин қариндоши.
Хасталик асосан поллиноз (мавсумий аллергик касаллик) симптомлари билан жуда ўхшаш. Шу билан бирга, юқори иситма ва йўтал ҳам “Арктур”га хос аломат.
Шифокорлар хулосасига кўра, эндиликда коронавируснинг янги вариантлари пневмонияни деярли келтириб чиқараётгани йўқ.
Шунга қарамай, экспертлар аҳолига бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда. Чунки яқин келажакда “омикрон”нинг ХBB.1.16 ва ХBB.1.9 турлари катта эҳтимол билан Ер юзида доминант версияга айланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0