АҚШ Украина можароси тугашини истамайди — Хитой элчиси

© AP Photo / Jacquelyn MartinАмериканский и украинский флаги на улицах Вашингтона. Архивное фото.
Американский и украинский флаги на улицах Вашингтона. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2023
Oбуна бўлиш
Хитойнинг Франциядаги элчиси Лю Шайенинг айтишича, АҚШ Украинадаги можаронинг барҳам топишини истамайди.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Хитойнинг Франциядаги элчиси Лю Шайе LCI телеканалига берган интервьюсида америкаликлар Украинадаги можарога барҳам беришдан манфаатдор эмаслиги ҳақида фикр билдирди, дея хабар берди РИА Новости.
“Можаронинг барча томонлари мулоқот бошлашдан манфаатдор ва тайёр бўлиши керак. Ҳозир Россия раҳбарияти томонидан музокараларни бошлаш истаги борлиги, Украина томони ҳам музокаралар ўтказиш истагини билдирганини кўряпмиз. Аммо менимча, америкаликлар урушнинг тугашини истамаяпти, НАТО аъзолари эса Украинага қурол етказиб беришда давом этмоқда”, — деди Хитой элчиси.
Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини қайд этди. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, дея таъкидлаган.
Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини қайд этган.
Лавровнинг айтишича, АҚШ ва НАТО Украинадаги можарода, жумладан, “нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа давлатлар ҳудудидаги ходимларни тайёрлаш билан ҳам бевосита шуғулланади”.
Янгиликлар лентаси
0