Юнус Ражабий — биография
© Народное словоЮнус Ражабий, портрет
Oбуна бўлиш
Юнус Ражабий юзлаб йиллар давомида авлоддан авлодга ўтиб келган халқ оғизаки ижоди намуналари, 1500дан ортиқ ўзбек, тожик ва уйғур тилларидаги қўшиқ ва наволарни ноталар билан ифодалаш орқали сақлаб қолган.
Юнус Ражабий - Ўзбекистон халқ артисти, миллий санъат ривожида улкан ҳисса қўшган композитор, бастакор, мусиқачи, фольклоршунос олим ва кўплаб истеъдодли мусиқачиларнинг устози.
Юнус Ражабийга қадар ўзбек санъатида ноталар ёзуви мавжуд бўлмаган.
Юнус Ражабийнинг энг буюк хизматларидан бири бу юзлаб йиллар давомида авлоддан авлодга ўтиб келган 1500 дан ортиқ ўзбек, тожик ва уйғур тилларидаги халқ қўшиқлари ва наволарини нотага киритиш ва басталаш орқали уларни абадий йўқолиб кетишдан сақлаб қолган.
© uForum/Нигора УмароваЮнус Ражабий музейи, архив сурат
Юнус Ражабий музейи, архив сурат
Болалик даври
Юнус Ражабий 1897 йил 5 январда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Оилада 16 та фарзанд бўлиб, Ражабий энг кенжаси бўлган.
Онаси – Ойша биби оддий уй бекаси бўлишига қарамай, жуда истеъдодли аёл бўлган. Қуръони Каримни ёддан билган, шеъриятга қизиққан ва ўзи ҳам бир қанча шеърларнинг муаллифи бўлган.
Отаси – Ражаб ака деҳқончилик ва чорвачилик билан оиласини боққан. Қолаверса, санъатга ҳам қизиққан инсон бўлган ва халқ байрамларига кўп ҳолларда Юнусни ҳам олиб броган. Айнан шундай давраларда куйланган қўшиқлар ва томошалар таъсири остида Юнус санъатга меҳр қўйишни бошлайди.
© Uzbek JourneysСоветский узбекский композитор, академик, народный артист Узбекской ССР Юнус Раджаби.
Советский узбекский композитор, академик, народный артист Узбекской ССР Юнус Раджаби.
© Uzbek Journeys
Юнус Ражабий оила аъзолари доим фарзандларнинг иқтидорлари ва қизиқишларига эътиборли бўлишган. Мисол учун, Юнуснинг санъатга бўлган иштиёқини сезган акаси унга дутор олиб беради, отаси эса ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
Ражабийнин иқтидори мукаммал эди – тинглаш, ҳис қилиш, эслаб қолиш ва яна қатор мусиқий қобилиятларга эга бўлган. Болалик даврларидаёқ бир марта тинглаган мусиқасини тўлиқ ва аниқ қилиб қайтара олган.
Юнус Ражабий ҳаётининг санъат соҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлган инсонлардан бири Мирзо Қосим ҳофиз бўлиб, унинг энг биринчи устози сифатида илк мусиқий билимларни ёш Ражабийга сингдирган.
© uForum/Нигора УмароваЮнус Ражабий музейи, архив сурат
Юнус Ражабий музейи, архив сурат
Таълим ва фаолияти
Юнус Ражабий мактаб ва мадрасаларда таҳсил олган бўлиб, 1913 йилда, отаси вафот этган йилда таҳсилни тамомлаган ва оиласига ёрдам бериш мақсадида ишлашни бошлаган.
Айниқса ўсмирлик даврида Юнуснинг истеъдоди – мусиқий сезгирлиги, тингловчиларни ўзига мафтун қила оладиган ўзгача овоз тембри каби хусусиятлари юзага чиқа бошлаган. Шу даврларда у ҳофиз Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов қўлида мусиқий таълимни ола бошлади.
Таълим давомида Юнуснинг педагогик қобилиятлари ҳам маълум бўла бошлаган: ёш мусиқачиларга ўқув дарсларини ташкил қилиб, таълим берган. Энг қизиғи, 1919 йилда Ўзбекистон Давлат Консерваторияси энди ташкил қилинган пайтда Юнус аллақачон бу борада ката тажриба ва билимларга эга эди.
У таълим олишга бўлган истагини эълон қилганида уни таниганлар бу борада турли хил фикр билдирган – “Сиз ахир аллақачон машҳур мусиқачисизку, сизга нимага керак таълим?”. Лекин Юнуснинг ниятидан қайтиш истаги йўқ эди.
Консерваториядаги таҳсилни Юнус 1923 йилда тамомлайди ва Самарқандга концерт фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида боради. Мазкур сафар жараёнида Юнус Ражабий ҳаётида муҳим из қолдирган ҳодиса – машҳур ҳофиз ва дуторчи Ҳожи Абдулазиз Расулов билан ижодий учрашув бўлади. Айнан Самарқандда Юнус мақом йўналишида фаолиятини бошлайди ва муваффақиятга эришади.
© uForum/Нигора УмароваЮнус Ражабий музейи, архив сурат
Юнус Ражабий музейи, архив сурат
Ижод йўли
Самарқандда фаолият юритган даврда Юнус ўзининг машҳур "Баҳор" ва "Ҳаммамиз" каби мусиқаларини битади.
Ражабийнинг шиддатли ижодий дарвларида Борис Надеждин, Владислав Успенский, Георгий Мушел каби композиторлар билан ҳамкорликда фаолият юритиб, узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Миллий Театрида муфаввақият билан тортиқ қилинган "Муқанна", "Қасос" драмаларига мусиқа басталаган. Юнуснинг ижодий чўққилари намуналарига, шунингдек, симфоник оркестр учун "Сегоҳ", "Фарғона" куйлари, "Баҳор" ансамбли таркибидаги “Ўйин баёти”, "Пахта" рақс куйлари киради. Шу билан бирга, машҳур “Зайнаб ва Омон”, "Назира" опералари ҳам Юнус Ражабий иштирокида яратилган.
Шеърият соҳасида эса Ражабий Навоий, Бобур, Фурқат, Муқимий кабиларнинг ғазалларига куй басталаган.
Юнус Ражабий буюк меросларидан бири бўлган “Ўзбек халқ мусиқаси” кўп жилдли тўплами 1939 йилдан нашрга чиқишни бошлаган.
Иқтидорли инсон ҳамма томонлама иқтидорли бўлгани каби, Юнус Ражабий рассомчилик, пазандачилик ҳамда ҳикоянавислик борасида ҳам қобилиятга эга бўлган.
© uForum/Нигора УмароваЮнус Ражабий музейи, архив сурат
Юнус Ражабий музейи, архив сурат
Ражабийлар оиласи
Юнус Ражабийнинг турмуш ўртоғи – Қумри, ижодкорнинг ҳаёти давомида энг аҳамиятли инсонларидан бири бўлган. Юнуснинг ижоди амалга ошиши учун ҳар томонлама – руҳий, маънавий қулайликлар яратган, шунингдек, 12 та фарзандни дунёга келтирган аёлдир. Оиладаги фарзандларнинг барчаси олий маълумотга эга ва санъат, илму фан соҳасида ютуқларга эришишган.
Соврин ва мукофотлари
Ленин ордени (18.03.1959)
Меҳнат Қизил Байроқ ордени
“Шон-шараф” ордени (25.12.1944).
“Буюк хизматлари учун” ордени (2000 йил 25 август) – вафотидан кейин
Ўзбекистон ССР халқ артисти
Юнус Ражабий хотираси
Тошкент шаҳридаги метро бекатига Юнус Ражабий номи берилган.
Тошкент шаҳри, Юнус Ражабий кўчаси (Космонавтлар метро бекати), 20-уйда Юнус Ражабий уй-музейи жойлашган.
© uForum/Нигора УмароваЮнус Ражабий музейи, кириш жойи
Юнус Ражабий музейи, кириш жойи