"Uzbekistan Airways" Рамазон ҳайити муносабати билан чегирма эълон қилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing 757-231 авиакомпании "Uzbekistan Airways" в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева.
Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентдан Дубай, Сеул, Боку, Остона, Шаржага чипта харид қилишда 15 фоиз чегирма берилади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Рамазон ҳайити муносабати билан "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси бир қатор йўналишлардаги тарифлар учун 15 фоизли чегирмалар эълон қилди.
Акция муддати фақат бир кун 21 апрель соат 00:00 дан 23:59 гача амал қилади.
Чегирма эълон қилинган барча индивидуал эконом ва бизнес-класс тарифлари учун фақат Тошкентдан Жакарта, Токио, Сеул, Боку, Остона, Шаржага ва ортга қайтиш, шунингдек, Тошкент/Фарғонадан Дубайга ва ортга қайтувчи рейслар учун тақдим этилади.
Тақдим этиладиган чегирма миқдори:
катталар учун тарифдан – 15%;
2 ёшгача ва 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган салонда жой эгалловчи болалар учун – болалар тарифига мос равишда – 15%.
Чегирма салонда жой эгалламайдиган ва 2 ёшгача бўлган болалар учун амал қилмайди.
Илгари сотиб олинган авиачипталар 21 апрелда қайта расмийлаштирилса ёки қайта брон қилинса, тарифга чегирма қўлланилмайди.
Чегирма CodeShare рейсларида ва тижорат шартномалари бўйича эълон қилинган тарифлар учун қўлланилмайди.
Янгиликлар лентаси
0