Россия апрель охиригача рақамли рублдан фойдаланишни бошлайди — Набиулина

© Пресс-служба Банка России / Медиабанкка ўтишП/к председателя ЦБ РФ Э. Набиуллиной
П/к председателя ЦБ РФ Э. Набиуллиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия Марказий банки апрел охиригача 13 та тижорат банклари иштирокида рақамли рублда реал операциялар ўтказишни бошлайди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россия Марказий банки рақамли рубль иштирокида пилот лойиҳаларни апрел ьойининг охирига қадар бошлайди, деди МБ раҳбари Эльвира Набиуллина. РИА Новости хабарига асосан.

"Марказий банк имкон қадар тезроқ рақамли рубль ёрдамида реал пилот операцияларни ўтказишни бошлашни хоҳлайди. Биз кичик миқдорлар ва чекланган миқдордаги мижозлар ҳақида гапираётган бўлсакда, синов босқичининг натижаларини таҳлил қилгандан сўнг, валюта кенгроқ одамлар доирасига тақдим этилади", - деди Набиуллина.

МБ раҳбарининг сўзларига кўра, регулятор рақамли рублни фойдаланувчилар учун қулай тўлов воситасига айланишини истайди. Шу сабабли ҳам уни жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилади. Дастлаб синов тўловлари ҳақиқий мижозлар билан ҳақиқий рақамли рублларда ўтказилади, банклар билан асосий операцияларни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилади. Булар рақамли ҳамёнларни очиш ва ёпиш, фуқаролар ўртасида рақамли рублларни ўтказиш, QR код ёрдамида харидлар ва хизматлар учун тўлов қилиш ва бошқалар. Дастлабки синов лойиҳасида 13 та банк иштирок этади. Барча операциялар Марказий банк орқали амалга оширилади. Келгусида операциялар доираси кенгайтирилади.
Рақамли рублни жорий қилиш учун ва керакли инфратузилмалар яратиш бўйича тартибга солиш, техник ва ташкилий ишларни 2023 йилнинг охирига қадар якунлаш кутилмоқда.
Россиялар учун электрон ҳамённи рақамли рубллар билан тўлдириш чегараси ойига 300 мингни ташкил қилади, жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари улар учун бепул бўлади.
Маълумот учун, Марказий банк олдин берган маълумотларга кўра, рақамли рубл қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:
Рақамли рубль - алоҳида валюта эмас, у миллий валютанинг учинчи шакли.
Рақамли рублдан фақат тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.
Рақамли рублда жисмоний шахсда фақат битта ҳисоб рақами бўлади.
Рақамли рублда кредит олиш, кэшбек ва фоизлар бўлмайди.
Рақамли рубль, криптовалютадан фарқли ўлароқ, фақат МБ томонидан чиқарилади ва барча операциялар МБ томонидан назорат қилинади.
МБ хабарига кўра, келажакда рақамли рубль энг хавфсиз тўлов воситасига айланади. Унинг ёрдамида электрон шартномалар тузиш мумкин бўлади. Бундай шартномалар шарти бажарилганидан сўнг тўлов амалга оширилади. Масалан, уй харид қилганда, у давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг тўлов амалга оирилади.
Янгиликлар лентаси
0