Киев осмонида кучли чақнаш содир бўлди — видео

© Sputnik Ближнее зарубежьеЯркая вспышка в небе над Киевом 19 апреля 2023 года.
Яркая вспышка в небе над Киевом 19 апреля 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2023
Oбуна бўлиш
Киев осмонидаги чақнаш космик жисмнинг атмосферанинг зич қатламларига кириши билан боғлиқ юқори энергияли акустик ҳодиса дея тушунтирилди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Чоршанба куни интернетда Киев осмонида ёрқин чақнаш акс этган видео пайдо бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко ҳодисани “НАСА космик сунъий йўлдошининг Ерга қулаши натижаси” деб атади.
АҚШ космик агентлиги РИА Новостига берган изоҳида бу маълумотни рад этди.
Ўз навбатида, Владимир Зеленский идораси раҳбари Андрей Ермак ўзининг Telegram-каналида Киевдаги сирли чақнаш Украина ҳаво мудофаасининг натижаси эканлигини айтди, бироқ тез орада хабарни ўчириб ташлади.
Украина қўшинлари Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги маслаҳатчиси Юрий Игнат Киев узра сунъий йўлдош ёки метеорит қулаганини тахмин қилиб, “маълумотларга аниқлик киритилаётганини” қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0