https://sputniknews.uz/20230420/ikki-yilda-kartoshka-urugchiligiga-bolgan-ichki-talab-toliq-taminlanadi--34100865.html
Икки йилда картошка уруғчилигига бўлган ички талаб тўлиқ таъминланади
Икки йилда картошка уруғчилигига бўлган ички талаб тўлиқ таъминланади
Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда Ўзбекистонда картошкага бўлган талаб қарийб 4 миллион тоннани ташкил этади.
2023-04-20T08:10+0500
2023-04-20T08:10+0500
2023-04-20T11:27+0500
жамият
президент
шавкат мирзиёев
картошка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/11/34005862_0:69:1280:789_1920x0_80_0_0_db09b915d769d9087e0dbfe7675e4413.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев картошкачиликни ривожлантиришга қаратилган режа ва таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Сабаби – соҳада бир қанча муаммолар бор. Масалан, бугунги кунда 253 минг гектарда картошка экилаётган бўлса, ўртача ҳосилдорлик 163 центнерни ташкил этмоқда. Чет эллардагига қараганда бу жуда паст кўрсаткич.Яна бир катта муаммо уруғчилик билан боғлиқ. Аҳоли ва деҳқончилик хўжаликлари элита ва R1 уруғлик ўрнига импорт қилинган ёки маҳаллий сифатсиз картошка экмоқда.Йиғилишда ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш, картошкачилик ва унинг уруғчилигини ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.Улардан бири Самарқанддаги Ўзбекистон – Корея қўшма корхонасидир. Унинг имкониятларини кенгайтириш мақсадида биринчи босқичда Булунғур, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан 500 гектар, иккинчи босқичда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зомин, Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Шаҳрисабз туманларидан 2 минг гектар ер ажратиш мўлжалланмоқда.Уруғчиликни ривожлантириш учун Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида 4 гектарлик, Самарқанддаги “Green Korea аgro Invest” корхонасида 1 гектарлик иссиқхона ва совутгичли омборхоналар қуриш режалаштирилган.Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, уруғлик картошка етиштириш ҳажмини ошириш ва сифатини кафолатлаш бўйича кўрсатмалар берди.Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 500 тонна элита картошка уруғларини 1 минг 700 та аҳоли томорқаларига бепул тарқатиш, картошка етиштирувчиларга имтиёзли маблағлар ажратиш вазифаси қўйилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/11/34005862_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_ce88b909b518faef6f8969b95682bfc6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент картошка
Икки йилда картошка уруғчилигига бўлган ички талаб тўлиқ таъминланади
08:10 20.04.2023 (янгиланди: 11:27 20.04.2023) Бугунги кунда Ўзбекистонда картошкага бўлган талаб қарийб 4 миллион тоннани ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев картошкачиликни ривожлантиришга қаратилган режа ва таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Бугунги кунда Ўзбекистонда картошкага бўлган талаб қарийб 4 миллион тоннани ташкил этади. Шунинг 80 фоиздан зиёди Ўзбекистонда етиштирилиб, қолган қисми импорт ҳисобидан тўлдирилмоқда.
Сабаби – соҳада бир қанча муаммолар бор. Масалан, бугунги кунда 253 минг гектарда картошка экилаётган бўлса, ўртача ҳосилдорлик 163 центнерни ташкил этмоқда. Чет эллардагига қараганда бу жуда паст кўрсаткич.
Яна бир катта муаммо уруғчилик билан боғлиқ. Аҳоли ва деҳқончилик хўжаликлари элита ва R1 уруғлик ўрнига импорт қилинган ёки маҳаллий сифатсиз картошка экмоқда.
Йиғилишда ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш, картошкачилик ва унинг уруғчилигини ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Бугунги кунда миллий генофондда 250 хил картошка нави мавжуд бўлиб, 4 та корхона ва илмий-тадқиқот институтлари томонидан 27 та навдан миллий уруғ яратиш бўйича ишлар бошланган.
Улардан бири Самарқанддаги Ўзбекистон – Корея қўшма корхонасидир. Унинг имкониятларини кенгайтириш мақсадида биринчи босқичда Булунғур, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан 500 гектар, иккинчи босқичда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зомин, Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Шаҳрисабз туманларидан 2 минг гектар ер ажратиш мўлжалланмоқда.
Уруғчиликни ривожлантириш учун Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида 4 гектарлик, Самарқанддаги “Green Korea аgro Invest” корхонасида 1 гектарлик иссиқхона ва совутгичли омборхоналар қуриш режалаштирилган.
Шу каби чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида 2025 йилдан картошка уруғчилигига бўлган ички талаб тўлиқ таъминланиши қайд этилди.
Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, уруғлик картошка етиштириш ҳажмини ошириш ва сифатини кафолатлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 500 тонна элита картошка уруғларини 1 минг 700 та аҳоли томорқаларига бепул тарқатиш, картошка етиштирувчиларга имтиёзли маблағлар ажратиш вазифаси қўйилди.