Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди

© Sputnik / Болат ШайхиновПортфель
Портфель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2023
Oбуна бўлиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Хитойнинг “Chongqing” халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Хитойнинг “Chongqing” халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Унга кўра, Ўзбекистон маҳаллаларидаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари “Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш” мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади.
Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.
Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар “Chongqing” халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0