https://sputniknews.uz/20230420/hayiti-namozi-soat-nechada-oqiladi-jadvali-34105381.html
Рамазон ҳайити намози соат нечада ўқилади — жадвал
Рамазон ҳайити намози соат нечада ўқилади — жадвал
Sputnik Ўзбекистон
Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳрида соат 06:00 да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.
2023-04-20T10:20+0500
2023-04-20T10:20+0500
2023-04-20T13:20+0500
рамазон
рамазон ойи
рамазон 2023
рамазон ҳайити
ўзбекистон
ўзбекистон мусулмонлари идораси
мусулмонлар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0d/18712998_0:35:3072:1763_1920x0_80_0_0_a41f36cbe0ad328c88a3e84dd11c3888.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Мавзуга оид маълумотлар Telegram каналимизда. Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг.Хабарда Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларда намоз вақтлари кўрсатиб ўтилган. Рамазон ҳайити ўқиладиган вақтлар:Ҳайит намози суннатлариРамазон ҳайити намозига чиқишдан аввал бирор нарса, ширинликлар еб олинади. Чунки, Имом Бухорий ҳазратлари Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида зикр қилинишича, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитига хурмо еб чиқар эканлар. Уларни тоқ ҳолда ер эканлар. (Аммо Қурбон ҳайитида бўлса, ҳеч нима емасдан чиқилади).Ҳайит намозларига боришда мисвок қилиб ва алоҳида ғусл қилиб олиш. Мисвокнинг барча намозлар олдидан қилиниши суннат эканлиги машҳурдир.Чиройли, янги, ювилган кийимларни кийиш.Ҳайит намозидан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш вожибдир. Ушбу фитр садақасини намоздан олдин адо қилса ҳам жоиздир.Ҳайит намозига эрта бориш. Яъни масжидга эрта бориб, ҳайит намозига шай туриш, хутба ва маърузаларга қулоқ тутиш савобли амал ҳисобланади.Ҳайитга боришда бошқа йўлдан, қайтишда эса бошқа йўлдан келишга ҳаракат қилиш. Зотан бошқа-бошқа йўллардан юришда, савобнинг қадамлар ҳисобига кўпайиши, мусулмонларни кўриб-сўрашиш, ҳайитга чиққанига гувоҳларнинг кўпайиши ҳоллари юз беради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0d/18712998_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_fd0685f65de57734d018937a3079d7fa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳайит намози вақти вақтлари 2023 тартиби хайит намози ҳайит байрами қачон рамазон ҳайити 2023 hayit namozi vaqti 2023 tartibi xayit namozi hayit bayrami qachon ramazon hayiti 2023
ҳайит намози вақти вақтлари 2023 тартиби хайит намози ҳайит байрами қачон рамазон ҳайити 2023 hayit namozi vaqti 2023 tartibi xayit namozi hayit bayrami qachon ramazon hayiti 2023
Рамазон ҳайити намози соат нечада ўқилади — жадвал
10:20 20.04.2023 (янгиланди: 13:20 20.04.2023) Ҳайит намози Тошкент шаҳрида соат 06:00 да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.
Хабарда Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларда намоз вақтлари кўрсатиб ўтилган.
Рамазон ҳайити ўқиладиган вақтлар:
Қорақалпоғистон Республикаси 06:40
Рамазон ҳайити намозига чиқишдан аввал бирор нарса, ширинликлар еб олинади. Чунки, Имом Бухорий ҳазратлари Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида зикр қилинишича, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитига хурмо еб чиқар эканлар. Уларни тоқ ҳолда ер эканлар. (Аммо Қурбон ҳайитида бўлса, ҳеч нима емасдан чиқилади).
Ҳайит намозларига боришда мисвок қилиб ва алоҳида ғусл қилиб олиш. Мисвокнинг барча намозлар олдидан қилиниши суннат эканлиги машҳурдир.
Чиройли, янги, ювилган кийимларни кийиш.
Ҳайит намозидан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш вожибдир. Ушбу фитр садақасини намоздан олдин адо қилса ҳам жоиздир.
Ҳайит намозига эрта бориш. Яъни масжидга эрта бориб, ҳайит намозига шай туриш, хутба ва маърузаларга қулоқ тутиш савобли амал ҳисобланади.
Ҳайитга боришда бошқа йўлдан, қайтишда эса бошқа йўлдан келишга ҳаракат қилиш. Зотан бошқа-бошқа йўллардан юришда, савобнинг қадамлар ҳисобига кўпайиши, мусулмонларни кўриб-сўрашиш, ҳайитга чиққанига гувоҳларнинг кўпайиши ҳоллари юз беради.