Ҳайит намози ўқилиши тартиби - видео

© Sputnik/Рамиз БахтияровКурбан хайит в Ташкенте.
Курбан хайит в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2023
Oбуна бўлиш
Ҳайит намози икки ракатдан иборат бўлади.
Рамазон ҳайити - Ийдул фитр дейилади. Бу кун мусулмонлар учун хурсандчилик, шодлик, кенгчилик ва байрам кунидир. Бу кун ўзгача шукуҳ ва фазилатга эга. Мусулмонларнинг икки муборак байрамларидан бири ҳисобланади.
Шу куни масжидларда ҳайит намози адо этилади.
Тўлиқ ният қуйидагича қилинади: Шу вақтда вожиб бўлган Рамазон (ёки Қурбон) ҳайити намозини барча такбирлари билан шу имомга иқтидо қилиб, юзимни Каъбанинг бир тарафига қаратиб, холис Аллоҳ учун ўқишга ният қилдим.
1.
Аллоҳ ризолиги учун ҳайит (Рамазон ёки Қурбон) намозини ўқишга ният қилинади.
2.
Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.
3.
Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.
4.
Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
5.
Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
6.
Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
7.
Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

Ҳайит намози суннатлари

Рамазон ҳайити намозига чиқишдан аввал бирор нарса, ширинликлар еб олинади. Ривоятларида зикр қилинишича, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитига хурмо еб чиқар эканлар. Уларни тоқ ҳолда ер эканлар. (Аммо Қурбон ҳайитида бўлса, ҳеч нима емасдан чиқилади).
Ҳайит намозларига боришда мисвок қилиб ва алоҳида ғусл қилиб олиш. Мисвокнинг барча намозлар олдидан қилиниши суннат эканлиги машҳурдир.
Чиройли, янги, ювилган кийимларни кийиш.
Ҳайит намозидан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш вожибдир. Ушбу фитр садақасини намоздан олдин адо қилса ҳам жоиздир.
Ҳайит намозига эрта бориш. Яъни масжидга эрта бориб, ҳайит намозига шай туриш, хутба ва маърузаларга қулоқ тутиш савобли амал ҳисобланади.
Ҳайитга боришда бошқа йўлдан, қайтишда эса бошқа йўлдан келишга ҳаракат қилиш. Зотан бошқа-бошқа йўллардан юришда, савобнинг қадамлар ҳисобига кўпайиши, мусулмонларни кўриб-сўрашиш, ҳайитга чиққанига гувоҳларнинг кўпайиши ҳоллари юз беради.
Янгиликлар лентаси
0