Банк устав капиталининг энг кам миқдори босқичма-босқич оширилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2023
Oбуна бўлиш
Банк устав капиталининг энг кам миқдори 2025 йил 1 январдан 500 миллиард сўмни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди. Президент Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни тегишли ҳужжатни имзолади.
Унга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори:
2023 йил 1 сентябргача 100 миллиард сўмни;
2023 йил 1 сентябрдан 200 миллиард сўмни;
2024 йил 1 апрелдан 350 миллиард сўмни;
2025 йил 1 январдан 500 миллиард сўмни ташкил этади.
Илгари банк устав капиталининг энг кам миқдори 100 миллиард сўмни ташкил этиши лозим эди.
Шунингдек, ташкил этилаётган ёки қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган банк устав капитали юқорида назарда тутилган кундаги миқдорлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0