Апрель охирида бозорларда тарвузнинг биринчи ҳосили сотувга чиқиши кутилмоқда

© SputnikАрбузы и дыни
Арбузы и дыни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2023
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани деҳқонлари томонидан иссиқхонада етиштирилган тарвузлар апрель ойининг сўнгги кунларида ички бозорга етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон бозорларида апрель ойи охирида тарвузнинг биринчи ҳосили олиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани деҳқонлари иссиқхонада етиштирилган тарвузларни апрель ойининг сўнгги кунларида ички бозорга етказиб беришади.
Мазкур ҳудудда маҳаллий фермерлар тарвуз етиштиришнинг беш-олти хил усулини ўзлаштирган. Турига (эрта ёки кеч), шунингдек, тупроқ шароитига ва суғориш имкониятларига қараб, турли хил экиш усуллари қўлланилади. Хусусан, “Усмон ота” фермер хўжалигига қарашли 48 гектар лалми ернинг 3 гектарига иссиқхонада илк бор тарвузнинг эрта навлари экилди.
Бу янги турдаги экиш ўтган йили 15 гектар майдонда синовдан ўтказилган. Шу боис бу йил фермер хўжалигида 3 гектар майдондаги иссиқхонада ер ости манбаларидан суғориш йўли билан эртапишар тарвуз етиштирилмоқда.
Фермер хўжалиги раҳбари Шокир Хуррамовнинг айтишича, келгуси йилда фермерлар янада кенгроқ майдонга тарвуз экиб, баҳорда маҳсулот жўнатишни йўлга қўймоқчи.
“Бу иссиқхонадаги тарвузлар одатда апрель бошида мева бера бошлаган. Бу даврда ҳашаротлар ва асаларилар деярли йўқ. Шунинг учун биз чанглатишни қўлда амалга оширдик ва бу усул ўзини оқлади. Иссиқхонамизда гектаридан 20 тоннадан ортиқ ҳосил олиш ниятидамиз. Тарвузни ҳеч қандай кимёвий воситадан фойдаланмасдан парвариш қиламиз, - дейди фермер Солиҳ Раджабов.
Яқин кунларда деҳқонлар бозорларда тарвуз сотишни йўлга қўяди.
Ўтган йили Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга 300 тонна тарвуз экспорт қилинган. Бу йил эса бу кўрсаткичларни икки баробарга ошириш ниятида. Яқин 2-3 йил ичида экспорт ҳажмини 10 баробар ошириш мақсад қилинган.
Янгиликлар лентаси
0