https://sputniknews.uz/20230419/xitoy-ozbekiston-34082014.html
Хитой Ўзбекистонда юқори кучланишли тармоқларни қурмоқчи
Хитой Ўзбекистонда юқори кучланишли тармоқларни қурмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Хитой компанияси Ўзбекистонда юқори кучланишли тармоқлар ва подстанцияларни лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш ва тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қуриш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
2023-04-19T17:55+0500
2023-04-19T17:55+0500
2023-04-19T17:55+0500
ўзбекистон
хитой
энергетика
энергетика вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34080713_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_82bd3529f68d683bdfd60987c71f1bce.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. 17 апрель куни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Хитойнинг “State grid - CET” компанияси президенти Ю Жун ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.Учрашувда Хитой компанияси президенти Ўзбекистонда юқори кучланишли тармоқлар ва подстанцияларни лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш ва тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қуриш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишдаги ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича битимни имзолади.Қайд этилишича, компания Осиё, Африка, Жанубий Америка, Яқин Шарқ, Европа ва бошқа минтақаларда 40 дан ортиқ мамлакатлар билан лойиҳаларни амалга оширади. Компания лойиҳалаш, қурилиш, таъминот ва техник хизмат кўрсатиш бўйича жами 200 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган. Компания юқори ва паст кучланишли тармоқлар, подстанция ва генерация қувватларини қуришга асосий эътиборини қаратиб, Хитойнинг 26 провинциясида 1,1 млрд аҳолини (аҳолининг 83%) электр билан таъминлайди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34080713_89:0:1226:853_1920x0_80_0_0_920fa980dd1cb59149e7ed9ca236ca09.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой энергетика
ўзбекистон хитой энергетика
Хитой Ўзбекистонда юқори кучланишли тармоқларни қурмоқчи
Хитой компанияси Ўзбекистонда юқори кучланишли тармоқлар ва подстанцияларни лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш ва тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қуриш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. 17 апрель куни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Хитойнинг “State grid - CET” компанияси президенти Ю Жун ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
маълум қилди. Учрашувда Хитой компанияси президенти Ўзбекистонда юқори кучланишли тармоқлар ва подстанцияларни лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш ва тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қуриш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишдаги ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича битимни имзолади.
Қайд этилишича, компания Осиё, Африка, Жанубий Америка, Яқин Шарқ, Европа ва бошқа минтақаларда 40 дан ортиқ мамлакатлар билан лойиҳаларни амалга оширади. Компания лойиҳалаш, қурилиш, таъминот ва техник хизмат кўрсатиш бўйича жами 200 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.
Компания юқори ва паст кучланишли тармоқлар, подстанция ва генерация қувватларини қуришга асосий эътиборини қаратиб, Хитойнинг 26 провинциясида 1,1 млрд аҳолини (аҳолининг 83%) электр билан таъминлайди.