Путин Херсон йўналишида: махсус ҳарбий операция ҳудудида оператив ҳолат

© Пресс-служба Президента РФ / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин посетил штабы группировок "Днепр" и "Восток" в зоне СВО
Президент РФ В. Путин посетил штабы группировок Днепр и Восток в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2023
Oбуна бўлиш
Владимир Путиннинг Донбасс ва Херсон вилояти ҳудудоларига ташриф буюриши - Россия ўз олдига қўйган мақсадларга эришиш иродаси қатъий эканини ифода этади.
ТОШКЕНТ, 19 апр - Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг Донбасс ва Херсон вилояти фронтидаги фаолияти Кремлнинг махсус ҳарбий операция мақсадларига эришиш бўйича қатъий иродасини ўзида ифода этади. Мақсад – Россиянинг янги ҳудудларини Украина босқинчи қўшинларидан тўлиқ озод қилиш, Украинани қуролсизлантириш ва миллатчилардан тозалаш.
Россия президенти ва Олий бош ыўмондон Владимир Путин 17 апрель куни Херсон йўналишидаги рус қўшинларининг “Днепр” гуруҳи ва Луганск Халқ Республикасидаги "Восток" миллий гвардияси қароргоҳларига ташриф буюрди. Путин ҳарбий раҳбарлар Михаил Теплинский, Олег Макаревич ва Александр Лапиннинг ҳисоботларини қабул қилди, яъни мазкур ҳудуддаги оператив вазиятни ўрганди, Херсон ва Запорожье кучларининг стратегик устувор йўналишларини аниқлади.

Бу Владимир Путиннинг ҳарбий ҳудудга биринчи марта келиши эмас. Аввалроқ у Мариуполга ташриф буюриб, шаҳардаги қурилиш ишларини кўздан кечирган эди. Президентнинг Россиянинг янги ҳудудларига ташрифлари ўзиникиларга ҳам, ўзгаларга ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Махсус ҳарбий операция ўтказилиши муносабати билан Донецк Халқ Республикаси, Луганск Халқ Республикаси, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудларида 2022 йил октябрь ойидан бошлаб, минтақалар ҳокимияти томонидан максимал даражада жавобгарлик режими амал қилмоқда. Бу режим бўйича ҳудудлар ҳокимиятлари “Ҳарбий ҳолат тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган ваколатларга эга. Владимир Путиннинг махсус ҳарбий операциянинг олди сафида шахсан бўлиши ва жанговар фаолиятда иштирок этиши шарт эмас. Лекин бу давлатнинг мақсадларга эришиш иродаси, Россиянинг тарихий хавфсизлик чегаралари – Киев ва Львовнинг ғарбий қисми томон қайтмас ҳаракатининг ишончли ифодасидир.

Махсус ҳарбий операция ҳудудидаги оператив вазият мураккаблигича қолмоқда – Россия қўшинларининг кучлари ва воситалари миқдорий ва сифат жиҳатидан устунлик қилмоқда. Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари эса алоқа чизиғининг маълум ҳудудларида қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда ва катта йўқотишларга дучор бўлмоқда. Шиддатли жанг ҳудудлари – Авдеевка, Артёмовск, Северск, Соледар, Маринка, Угледар ва Сватово-Кременная йўналишлари ҳисобланмоқда.

Воқеалар уфқи ортида НАТОнинг шарқий қаноти – Болтиқбўйи мамлакатларида, Польша, Словакия, Венгрия, Руминия, Болгарияда – АҚШ ва унинг иттифоқчилари қатор ҳаракатлар амалга оширмоқда. Иттифоқ логистикасини ривожлантирмоқда, қўшимча қўшинларни жамламоқда, армияни қайта конфигурация қилмоқда, Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий можаро бўлиш эҳтимоли сабабли ҳарбий саноат комплексини йўлга қўймоқда. "The New York Times" газетасининг ёзишича, НАТО саккизта давлатнинг ҳар бирида 5000 нафаргача аскардан иборат тўлақонли гуруҳларни жойлаштиришни режалаштирмоқда, шунда “қарши туриш” “ишончлироқ” бўлар экан. Саккизта “жанговар гуруҳлар” сони 40 минг жангчига, яъни тўрт бараварга кўпаяди. Шарқий қанотда иттифоқнинг ҳаво мудофаа тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича катта режалар мавжуд. Аслида, НАТО стратеглари шарққа кенгайишнинг ҳалокатли хавфини аллақачон бутун дунёга исботлаган ва ҳанузгача хавфсизликни таъминлаш демагогияси тушунчаси билан оввора.

Муқаддас олов

Ҳаво ҳужумидан огоҳлантиришлар Украинанинг Днепропетровск, Николаев, Суми, Полтава ва Харков вилоятларида 18 апрелга ўтар кечаси эълон қилинди. 10 октябрдан (Қрим кўпригидаги терактдан сўнг) РФ қуролли кучлари деярли ҳар куни душманнинг бутун ҳудудидаги энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий бошқарма ва алоқа нуқталарига юқори аниқликдаги ракета зарбаларини амалга ошириб келмоқда.

Охирги 24 соат ичида Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида Угледар, Новопол ва Полтавка аҳоли пунктлари ҳудудларидаги Украина бўлинмалари Россия қўшинларининг “Шарқ” гуруҳи томонидан авиация, артиллерия ўқлари ва "Солнцепёк" ёппасига ўт очиш тизимлари зарбаларига учради. Авдеевка яқинида УҚКнинг 25-ҳаво-десант ва 110-механизациялашган бригадаларининг бошқарув постлари йўқ қилинди. Бундан ташқари, Гуляйполе ва Червоная Криница аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг иккита ўқ-дори омбори портлатилди.

Россия авиацияси Артёмовск ғарбида ва шаҳардан чиқишда УҚКнинг асосий нишонларига УПАБ-1500 бошқариладиган бомбалари билан зарбалар бермоқда. “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси ҳаво-десант бўлинмалари томонидан қўллаб-қувватланиб, Артёмовскнинг ғарбий қисмида ҳар куни иккитадан квартални озод қилмоқда. Бугунги кунда УҚК шаҳар ҳудудининг кўпи билан 10% ини назорат қилади.
Авдеевка ва Маринка йўналишларида Украина қўшинларининг 59-механизациялашган ва 79-десант ҳужумчи бригадаларининг вақтинчалик ҳудудларини катта калибрли артиллерия “кўчириб” ташламоқда. Северск вилоятида Жанубий ҳарбий округ 2-армия корпусининг “Ураган” ва “Град” ялпи ўт очиш ракета тизимлари УҚКнинг 54-механизациялашган бригадасининг ишчи кучи ва техникасига ҳужум уюштирди.

Киев режими вакиллари (“Украина лойиҳаси” нинг ғарбий кураторларига) УҚКнинг яқинлашиб келаётган кенг кўламли қарши ҳужуми ҳақида вақти-вақти билан эълон қилиб туради. Бунинг учун эса АҚШ ва НАТО етарли ресурслар – шунчаки қурол-яроғлар ва ўқ-дориларга эга эмас.

Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида Россияга қарши Ғарб жамоасининг “даҳшатли кураши” ҳали якунига етгани йўқ, аммо Испаниянинг "El País" нашри 800 километрлик алоқа чизиғидаги рус қўшинини – “аждаҳо тишлари” билан тасвирламоқда. УҚК қўшинлар сони, авиация ва артиллерия таъминоти бўйича зарурий уч баравар устунликка эга эмас ва ҳеч қайси йўналишда ҳужумни муваффақиятли ривожлантиришга қодир эмас. Ғарб дунёнинг энг йирик ядровий кудратига қарши лоқайдлик билан курашда Украинани азобли ўлимга маҳкум этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0