Мигрантлар регистрацияни онлайн олиши мумкин бўлади — янги қонун

© Sputnik / Владимир ТрефиловГосуслуги
Госуслуги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2023
Oбуна бўлиш
Россияда меҳнат мигрантлари учун яна бир қулайлик — регистрацияни онлайн расмийлаштириш имкони яратилмоқда, батафсил мақоламизда.
ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. Яқин келажакда Россияда вақтинча яшаётган хорижий давлат фуқаролари регистрацияни онлайн олиши мумкин бўлади. Россия Давлат Думаси буни назарда тутувчи қонун лойиҳасини бугун учинчи ўқишда қабул қилди.
Миграция ҳақидаги қонунга киритилаётган ўзгаришларга мувофиқ регистрацияни онлайн расмийлаштириш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
1.
Хорижий фуқаро “Госуслуги” порталида шахсий кабинет очади
2.
Портал орқали регистрация бланкини тўлдиради
3.
Уй эгаси бўлган Россия фуқароси уни тасдиқлайди (онлайн)
4.
Ҳужжат ИИВ Миграция бўлимига юборилади (онлайн)

Янги қонун қабул қилинганидан сўнг мигрантлардан регистрация бланкининг оригинали талаб этилмайди. Унинг нусхасини олиб юриш кифоя бўлади.

Миграция ҳақидаги қонунга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун Россия президенти Владимир Путин имзоланганидан сўнг 180 кун ўтиб кучга киради.
Маълумот учун, Россия Федерациясининг миграция тўғрисидаги қонунчилиги сўнгги йилларда босқичма-босқич енгиллаштириб келинмоқда. Хусусан, 2022 йилда меҳнат мигрантларига Россия ҳудудини тарк этмасдан туриб "келишдан мақсади"ни ўзгартиришга имкон берилди. 2023 йил бошидан бошлаб эса меҳнат мигрантлари ва унинг оила аъзоларига Мажбурий тиббиёт суғуртаси (ОМС) олиш имкони пайдо бўлди.
Шунингдек, Россия ИИВ 2023 йилнинг март ойида меҳнат мигрантларига ишлашга рухсат берувчи ҳужжат - патентнинг амал қилиш муддатини 1 йилдан 3 йилгача узайтириш ҳақида қонун ишлаб чиқаётганини ҳам маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0