https://sputniknews.uz/20230419/lavrov-34089564.html
АҚШ исталган пайтда алдаши мумкин – Лавров
АҚШ исталган пайтда алдаши мумкин – Лавров
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ҳар қандай пайтда алдаши мумкинлигини ҳамма яхши билади, дейди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Хиль Пинто билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
2023-04-19T18:47+0500
2023-04-19T18:47+0500
2023-04-19T18:47+0500
россия
венесуэла
сергей лавров
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33872903_0:0:1126:634_1920x0_80_0_0_e80087cec2ac74740fe77c666999d3e3.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. АҚШ ҳар қандай пайтда алдаши мумкинлигини ҳамма яхши билади, дейди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Хиль Пинто билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.Ўтган йилнинг охиридан бошлаб Қўшма Штатлар Американинг "Chevron" компаниясига Венесуэланинг "PdVSA" компанияси билан ҳамкорликда нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш, шунингдек, Америка бозорига ўз маҳсулотларини етказиб бериш имконини бериб, Венесуэлага нисбатан санкциялар босимини юмшата бошлади.Шу орқали вазир журналистларнинг АҚШ Венесуэладан санкцияларни бекор қилиш имкониятига шама қилгани, бироқ Каракас мухолифат билан музокаралар олиб бормаса, бундан ҳам кўпроқ босим ўтказиши билан таҳдид қилгани ҳақидаги саволига жавоб берди.Лавров Россия Венесуэла позициясини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.Венесуэла мухолифати 2022 йил охирида Хуан Гуайдонинг “муваққат ҳукумати”ни тугатиш учун овоз берди, унинг ўзи эса мухолифат парламенти спикери лавозимини тарк этди. Мухолифат етакчилари муваққат ҳукуматнинг тарқатилишини муддати ўтган деб атади, чунки тузилма заифлашган ва ўз вазифаларини бажармаяпти.Венесуэлада 2019 йил бошида президент Николас Мадурога қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди. Мухолифат назоратидаги Миллий Ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ноқонуний равишда ўзини вақтинчалик давлат раҳбари деб эълон қилди. Қўшма Штатлар бошчилигидаги қатор Ғарб давлатлари Гуайдони тан олганини эълон қилди. Ўз навбатида Мадуро уни америкалик қўғирчоқ деб атади. Россия, Хитой, Туркия ва бошқа қатор давлатлар Мадурони қонуний президент сифатида қўллаб-қувватлаган.
венесуэла
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33872903_50:0:1050:750_1920x0_80_0_0_fb7383fc4dda807543f6ad810607ccb1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия сергей лавров ақш
АҚШ исталган пайтда алдаши мумкин – Лавров
Россия ТИВ раҳбари ҳар бир инсон Қўшма Штатлар исталган вақтда алдаши мумкинлигини жуда яхши билишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. АҚШ ҳар қандай пайтда алдаши мумкинлигини ҳамма яхши билади,
дейди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Хиль Пинто билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
Ўтган йилнинг охиридан бошлаб Қўшма Штатлар Американинг "Chevron" компаниясига Венесуэланинг "PdVSA" компанияси билан ҳамкорликда нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш, шунингдек, Америка бозорига ўз маҳсулотларини етказиб бериш имконини бериб, Венесуэлага нисбатан санкциялар босимини юмшата бошлади.
“Таъкидламоқчиманки, ҳар бир инсон Қўшма Штатлар исталган вақтда алдаши мумкинлигини жуда яхши билади ва улар ўз ваъдалари, ўз таклифларини бажаришдан кўра кўпроқ алдашади”, - деди Лавров.
Шу орқали вазир журналистларнинг АҚШ Венесуэладан санкцияларни бекор қилиш имкониятига шама қилгани, бироқ Каракас мухолифат билан музокаралар олиб бормаса, бундан ҳам кўпроқ босим ўтказиши билан таҳдид қилгани ҳақидаги саволига жавоб берди.
Лавров Россия Венесуэла позициясини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.
“Бу уларнинг мамлакати, бу уларнинг углеводородлари, бу уларнинг энг кучли ноқонуний санкцияларга дучор бўлган иқтисодиёти. Улар қандай ишлашни, ўз давлатларини қандай ривожлантиришни давом эттиришни ўзлари ҳал қилишлари керак”, - дея таъкидлади Лавров.
Венесуэла мухолифати 2022 йил охирида Хуан Гуайдонинг “муваққат ҳукумати”ни тугатиш учун овоз берди, унинг ўзи эса мухолифат парламенти спикери лавозимини тарк этди. Мухолифат етакчилари муваққат ҳукуматнинг тарқатилишини муддати ўтган деб атади, чунки тузилма заифлашган ва ўз вазифаларини бажармаяпти.
Венесуэлада 2019 йил бошида президент Николас Мадурога қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди. Мухолифат назоратидаги Миллий Ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ноқонуний равишда ўзини вақтинчалик давлат раҳбари деб эълон қилди. Қўшма Штатлар бошчилигидаги қатор Ғарб давлатлари Гуайдони тан олганини эълон қилди. Ўз навбатида Мадуро уни америкалик қўғирчоқ деб атади. Россия, Хитой, Туркия ва бошқа қатор давлатлар Мадурони қонуний президент сифатида қўллаб-қувватлаган.