Президент жарима барвақт тўланганда 50 % чегирма берилиши тўғрисидаги қонунни имзолади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2023
Oбуна бўлиш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритилди. Унда жарима учун бериладиган чегирмани қўллаш тартиби белгилаб қўйилди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистонда маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади. Бу ҳақда президент имзолаган ЎРҚ–830-сонли қонунда назарда тутилган.
Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритилди.
Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартириш
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
Кодекснинг 131, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш);
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.
Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.
Маълумот учун, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотлар базаси 24 соат ичида янгиланади. Тўланмаган жарима республикадан чиқишга чекловга олиб келади. Шунингдек, шахсий мулкингизга жарима солиниши ва маъмурий иш қўзғатилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0