Ёпиқ қувурли суғориш ва лазерли ер текислаш: ирригация муаммолари ечимлари кўриб чиқилди
22:30 18.04.2023 (янгиланди: 11:50 19.04.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев определил приоритетные задачи по расширению выращивания продукции на земельных площадях по краям полей.
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев иштирокида сувдан фойдаланиш самарадолиги ошириш масалаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон сув хўжалигидаги муаммолар санаб ўтилди ва уларни ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилди.
Хусусан, 4 та катта масала таҳлил қилинди: сув йўқотилиши, насос станцияларининг самарасиз ишлаши, сув захиралари камлиги ва сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш масалалари.
Ёпиқ қувурли сув таъминоти. Дастлаб ушбу услуб Жиззахнинг Пахтакор туманида тажриба тариқасида синовдан ўтказилади. Кейинчалик Қашқадарё, Наманган ва Сирдарё вилоятларида ҳам фойдаланилади.
Насос станциялар самарадорлигини ошириш. Бугунги кунда насос станциялар самарасиз ишламоқда, ускуналар эскирган, электр истеъмоли юқори. Муаммоларни ҳал қилиш мақсадида уларни хусусий шерикликка бериш ва муқобил энергия манбалари билан таъминлаш йўлга қўйилади. Ушбу мақсадлар учун имтиёзли кредитлар берилади.
Сув жамлаш. Беҳуда оқиб кетаётган сувлар кичик манбааларда жамланади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 100 млн доллар кредит жалб этилади.
Лазер ёрдамида текислаш. Ерлар лазер технологияси ёрдамида текисланади. Бу қўшимча сув тежаш имкониятини яратади. 2023 йилда 1000 та лазерли ер текислагичлар харид қилиниб кластерлар томонидан фермерларга фойдаланиш учун берилади.
Томчилаб суғориладиган ер майдонлари ҳажми яна 80 минг гектарга оширилади ва 480 минг гектарни ташкил қилади. Ушбу мақсадлар учун субсидиялар миқдори оширилади.
Юқоридаги имкониятларни миришкорларга етказиш ва рағбатлантириш мақсадида “Агробанк” ҳузурида алоҳида сув тежаш лойиҳалари маркази ташкил қилинади ва у ерга хорижий мутахассислар жалб этилади.