Тошкентдан Анқарага янги мунтазам авиапарвозлар йўлга қўйилди

© Uzbekistan airports Авиакомпания AnadoluJet связала прямыми рейсами Анкару и Ташкент
Авиакомпания AnadoluJet связала прямыми рейсами Анкару и Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2023
Oбуна бўлиш
Ушбу йўналишдаги рейслар ҳафтада бир марта — душанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Туркиянинг "AnadoluJet" авиакомпанияси Тошкентдан Анқарага мунтазам авриапарвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда "Uzbekistan airports" хабар берди.
Бугун маҳаллий вақт билан соат 05:11 да "AnadoluJet" авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
© Uzbekistan airports Авиакомпания AnadoluJet связала прямыми рейсами Анкару и Ташкент
Авиакомпания AnadoluJet связала прямыми рейсами Анкару и Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2023
Анқара — Тошкент — Анқара йўналишидаги Boeing 737-800 русумидаги самолёт экипаж аъзолари ва 160 нафар йўловчилар кутиб олинди.
Ушбу йўналишдаги рейслар ҳафтада бир марта — душанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.
"AnadoluJet" бош қароргоҳи Анқарада жойлашган, "Turkish Airlines" лойиҳаси бўлган турк авиакомпанияси. Авиакомпания паркида 59 та самолёт мавжуд бўлиб, улар 89 та йўналишда ички ва халқаро парвозларни амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0