https://sputniknews.uz/20230418/tatariston-rahbari-34033803.html
Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистонга келади
Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистонга келади
Sputnik Ўзбекистон
Ташриф давомида у “Иннопром” ишида, Жиззахда технопаркни ишга туширишда, шунингдек, Қозон Федерал университети Жиззах филиалида Тиббиёт таълим маркази очилишида иштирок этади.
2023-04-18T16:13+0500
2023-04-18T16:13+0500
2023-04-18T16:45+0500
ўзбекистон - россия
рустам минниханов
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/17/23517521_0:251:3072:1979_1920x0_80_0_0_bc358256482a33c3f40ea38c79a785fe.jpg
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Татаристон раҳбари (раиси) Рустам Минниханов 24-25 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф давомида у “Иннопром” ишида, Жиззахда технопаркни ишга туширишда, шунингдек, Қозон Федерал университети Жиззах филиалида Тиббиёт таълим маркази очилишида иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги вакили Айдар Ахтареев маълум қилди.24-26 апрель кунлари Тошкентда “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбирда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан 300 дан ортиқ компания иштирок этади.Кўргазмада 50 дан ортиқ корхона Татаристонни намойиш этади. “Иннопром”нинг очилиш маросимида Россия Федерацияси бош вазирининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров сўзга чиқади.Жиззахдаги янги технопаркда 36 тадан кам бўлмаган резидент компанияни жойлаштириш режалаштирилган.Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Рустам Минниханов Жиззахда Қозон Федерал университети филиалининг очилишида иштирок этган эди. Бу ерда дастурий инжиниринг, геология, иқтисод, машинасозлик ва бошқа йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/17/23517521_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_ccc62b6b9df68f223cb80da2838fd240.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рустам минниханов ўзбекистон ташриф
рустам минниханов ўзбекистон ташриф
Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистонга келади
16:13 18.04.2023 (янгиланди: 16:45 18.04.2023) Ташриф давомида у “Иннопром” ишида, Жиззахда технопаркни ишга туширишда, шунингдек, Қозон Федерал университети Жиззах филиалида Тиббиёт таълим маркази очилишида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Татаристон раҳбари (раиси) Рустам Минниханов 24-25 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф давомида у “Иннопром” ишида, Жиззахда технопаркни ишга туширишда, шунингдек, Қозон Федерал университети Жиззах филиалида Тиббиёт таълим маркази очилишида иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги вакили Айдар Ахтареев маълум қилди.
24-26 апрель кунлари Тошкентда “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбирда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан 300 дан ортиқ компания иштирок этади.
Кўргазмада 50 дан ортиқ корхона Татаристонни намойиш этади. “Иннопром”нинг очилиш маросимида Россия Федерацияси бош вазирининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров сўзга чиқади.
Минниханов ташриф буюрадиган “Жиззах” технопарки “Химград” тажрибаси асосида амалга оширилган иккинчи рус-ўзбек майдонига айланади. Биринчи “Чирчиқ” технопарки 2022 йил март ойида ташкил этилган.
Жиззахдаги янги технопаркда 36 тадан кам бўлмаган резидент компанияни жойлаштириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Рустам Минниханов Жиззахда Қозон Федерал университети филиалининг очилишида иштирок этган эди. Бу ерда дастурий инжиниринг, геология, иқтисод, машинасозлик ва бошқа йўналишлар бўйича мутахассислар
тайёрланади.