https://sputniknews.uz/20230418/shahriyor-jabborov-34035895.html
ЎФА Шаҳриёр Жабборов билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди
ЎФА Шаҳриёр Жабборов билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди
Sputnik Ўзбекистон
Куни кеча Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистонда бўлиб ўтган U-20 Осиё кубоги бўйича тиббий хулосасини тақдим этди. Унга кўра, допинг текширувда Шаҳриёр Жабборовда тақиқланган модда аниқланган. Шу боис у футбол билан боғлиқ барча тадбирлар, жумладан, ички, халқаро ўртоқлик ва расмий ўйинлардан вақтинча четлаштирилган.
2023-04-18T18:21+0500
2023-04-18T18:21+0500
2023-04-18T19:17+0500
спорт
шаҳриёр жабборов
ўфа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/11/33999868_0:299:949:833_1920x0_80_0_0_6367bd08b27ad112a2a6872f89c9118f.jpg
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мамлакат ёшлар терма жамоаси аъзоси Шаҳриёр Жабборов билан боғлиқ ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиқиш учун ички текширув бошлади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, текширувда футболчи, тиббий қўмита мутахассислари, терма жамоа ҳамда клуб шифокорлари иштирок этишмоқда.Дастлабки тахминларга кўра, Жабборов эҳтиётсизлик сабаб сифатсиз биологик фаол моддалар истеъмол қилган бўлиши эҳтимоли ўрганиб чиқилмоқда.Ушбу текширив "А", яъни биринчиси ҳисобланиб, ундан сўнг "Б" қўшимча текшируви ўтказилади. Айнан иккинчи текширувдан сўнг якуний қарор чиқарилади.Куни кеча Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистонда бўлиб ўтган U-20 Осиё кубоги бўйича тиббий хулосасини тақдим этди. Унга кўра, Ўзбекистон-Австралия учрашувидан кейинги допинг текширувда Шаҳриёр Жабборовда тақиқланган модда аниқланган. Шу боис у футбол билан боғлиқ барча тадбирлар, жумладан, ички, халқаро ўртоқлик ва расмий ўйинлардан вақтинча четлаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/11/33999868_0:266:949:978_1920x0_80_0_0_f94c3bee18c1989cd2c7156de22cab4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шаҳриёр жабборов допинг футбол
шаҳриёр жабборов допинг футбол
ЎФА Шаҳриёр Жабборов билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди
18:21 18.04.2023 (янгиланди: 19:17 18.04.2023) Куни кеча Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон-Австралия учрашувидан кейинги допинг текширувда Шаҳриёр Жабборовда тақиқланган модда аниқланганини маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мамлакат ёшлар терма жамоаси аъзоси Шаҳриёр Жабборов билан боғлиқ ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиқиш учун ички текширув бошлади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати
хабар берди. Таъкидланишича, текширувда футболчи, тиббий қўмита мутахассислари, терма жамоа ҳамда клуб шифокорлари иштирок этишмоқда.
Дастлабки тахминларга кўра, Жабборов эҳтиётсизлик сабаб сифатсиз биологик фаол моддалар истеъмол қилган бўлиши эҳтимоли ўрганиб чиқилмоқда.
“Шуни таъкидлаш керак, турнир давомида Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг аксарият футболчилари допинг текширувдан ўтган ва ҳеч кимда тақиқланган воситалар аниқланмаган”, - дейилади хабарда.
Ушбу текширив "А", яъни биринчиси ҳисобланиб, ундан сўнг "Б" қўшимча текшируви ўтказилади. Айнан иккинчи текширувдан сўнг якуний қарор чиқарилади.
Куни кеча Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистонда бўлиб ўтган U-20 Осиё кубоги бўйича тиббий хулосасини тақдим этди. Унга кўра, Ўзбекистон-Австралия учрашувидан кейинги допинг текширувда Шаҳриёр Жабборовда тақиқланган модда аниқланган. Шу боис у футбол билан боғлиқ барча тадбирлар, жумладан, ички, халқаро ўртоқлик ва расмий ўйинлардан вақтинча
четлаштирилган.