Россиялик педагог Ўзбекистонда ўқувчиларни халқаро олимпиадага тайёрламоқда

© Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигиРоссиялик педагог Ўзбекистонда ўқувчиларни халқаро олимпиадага тайёрламоқда
Россиялик педагог Ўзбекистонда ўқувчиларни халқаро олимпиадага тайёрламоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2023
Oбуна бўлиш
Халқаро математика олимпиадаси Япониянинг Чибо шаҳрида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Россиялик педагог Григорий Челноков президент мактабларида фаол ўқувчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоасини 64-Халқаро математика олимпиадасига (International Mathematical Olympiad-2023) тайёрламоқда. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳридаги президент мактабларида ташкил этилган мазкур ўқув жараёнларига россиялик мутахассис Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан таклиф этилган. Айни вақтда терма жамоада 6 нафар ўқувчилар мавжуд.
Григорий Челноков математика фанлари номзоди, Москва Иқтисодиёт Олий мактаби Математика факультети ўқитувчиси бўлиб, 2000 йилдан буён турли мамлакатларнинг терма жамоа аъзоларини халқаро математика олимпиадаси (IMO)га тайёрлаб келади.
64-Халқаро математика олимпиадаси жорий йилнинг 2-13 июль кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида бўлиб ўтади. Унда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мактаб ўқувчилари математика фанидан олимпиада ғолиблиги учун беллашадилар.
Янгиликлар лентаси
0