Россия Қирғизистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишЛинии электропередачи
Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия етказиб берилаётган электр миқдорини сезиларли даражада оширишга ва Қирғизистондаги энергия тақчиллигини бутунлай қоплашга тайёр.
ТОШКЕНТ, 18 апр Sputnik. Россия Федерациясининг "Интер РАО" энергетика компанияси Қирғизистонга 15 апрелдан бошлаб электр энергияси етказиб беришни бошлади. РИА Новости хабарига асосан.
Бир неча кун олдин Қирғизистон ва Россия орасида 875 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди.

"2023 йилнинг 15 апрелида тарихда биринчи марта Россиянинг Ягона энергетик тизимидан (ЯЭТ) Қирғизистон энергетика тизимига Қозоғистон Ягона энергия тизими орқали транзит йўли билан электр энергияси етказиб бериш бошланди. 2023 йилнинг апрелидан 2024 йил мартига қадар режалаштирилган умумий етказиб бериш ҳажми 900 миллион киловатт-соатга етади”, – дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, режалаштирилган етказиб бериш жадвали томонлар томонидан оператив диспетчерлик назорати қоидалари ва энергия бозорлари фаолияти қоидаларига мувофиқ мунтазам равишда келишиб олинади.
Дастлабки босқичда етказиб бериш ҳажми соатига 400 мегаваттгача бўлади. Унинг миқдорини белгиловчи асосий омил – Қозоғистон энергия тизимининг транзит қуввати ҳисобланади.
“Агар (Қозоғистон – таҳр.) транзит салоҳиятини ошириш мумкин бўлса, Россия томони Қирғизистонга мавжуд маълумотларга кўра, 3 миллиард киловатт-соатга етадиган камомадни тўлиқ қоплайдиган ҳажмда энергия етказиб беришга тайёр”, — дея қўшимча қилди "Интер РАО" вакили.
"Интер РАО" - бу Россиянинг Европа ва МДҲ ҳудудидаги активларни бошқарадиган диверсификацияланган энергетика холдинги. РАО Россия Федерациясида электр энергиясини экспорт қилиш ва импорт қилиш бўйича ягона оператор ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0