https://sputniknews.uz/20230418/dron-34039799.html
Россиянинг қайси дрони Украина армиясини қийратмоқда
Россиянинг қайси дрони Украина армиясини қийратмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, ҳозир Украинада инновациялар можароси юз бермоқда.
2023-04-18T19:09+0500
2023-04-18T19:09+0500
2023-04-18T19:09+0500
дунёда
россия
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/02/29669644_0:172:2957:1835_1920x0_80_0_0_e0de7817b8eb5cdfc8e1481cdad336b5.jpg
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашенко Россиянинг “Ланцет” ҳужумчи дронини Украина қуролли кучлари учун энг хавфли дрон деб атади.“Ланцет” Россиянинг ZALA фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, у фронт чизиғида зарба ва разведка миссиялари учун, шунингдек, душман чизиғидан 40-70 километр орқада ҳаракатланаётганда қўлланилади.Таъкидланишича, дронларга қарши туриш учун сохта қуроллардан фойдаланиш мумкин. Герашенконинг сўзларига кўра, сохта қуроллар шу қадар реалки, ҳатто беш метр масофада ҳам уларни ҳақиқий қуроллардан ажратиб бўлмайди. Унинг қўшимча қилишича, ҳозир Украинада инновациялар можароси юз бермоқда.Россия 2022 йилнинг 24 февралида Украинада махсус ҳарбий операция бошлади. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Унинг таъкидлашича, махсус операция мажбурий чора бўлган, Москвада “бошқа йўл тутиш учун ҳеч қандай имконият қолмаган”.Унинг сўзларига кўра, Россия 30 йилдан бери Европада хавфсизлик тамойиллари бўйича НАТО билан келишиб олишга ҳаракат қилмоқда, бироқ бунга жавобан у ё бемаъни ёлғонга, ёки босим ва шантажга уринишларга дуч келди, альянс эса, Москванинг норозилигига қарамай доимий равишда кенгайиб, Россия чегараларига яқинлашмоқда.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/02/29669644_140:0:2815:2006_1920x0_80_0_0_84ddef3a57d23aabf91a259d6856f27a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия украина
Россиянинг қайси дрони Украина армиясини қийратмоқда
Таъкидланишича, ҳозир Украинада инновациялар можароси юз бермоқда.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашенко Россиянинг “Ланцет” ҳужумчи дронини Украина қуролли кучлари учун энг хавфли дрон
деб атади. “Ланцет” дрони биз учун энг хавфли дрон ҳисобланади. Артиллерияни йўқ қилиш учун жуда фойдали”, — деган Герашенко.
“Ланцет” Россиянинг ZALA фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, у фронт чизиғида зарба ва разведка миссиялари учун, шунингдек, душман чизиғидан 40-70 километр орқада ҳаракатланаётганда қўлланилади.
Таъкидланишича, дронларга қарши туриш учун сохта қуроллардан фойдаланиш мумкин. Герашенконинг сўзларига кўра, сохта қуроллар шу қадар реалки, ҳатто беш метр масофада ҳам уларни ҳақиқий қуроллардан ажратиб бўлмайди. Унинг қўшимча қилишича, ҳозир Украинада инновациялар можароси юз бермоқда.
Россия 2022 йилнинг 24 февралида Украинада махсус ҳарбий операция бошлади. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Унинг таъкидлашича, махсус операция мажбурий чора бўлган, Москвада “бошқа йўл тутиш учун ҳеч қандай имконият қолмаган”.
Унинг сўзларига кўра, Россия 30 йилдан бери Европада хавфсизлик тамойиллари бўйича НАТО билан келишиб олишга ҳаракат қилмоқда, бироқ бунга жавобан у ё бемаъни ёлғонга, ёки босим ва шантажга уринишларга дуч келди, альянс эса, Москванинг норозилигига қарамай доимий равишда кенгайиб, Россия чегараларига яқинлашмоқда.