АҚШ махфий ҳужжатлар сиздирилишида гумонланувчининг алоқаларини ўрганди

CC BY-SA 2.0 / David B. Gleason / The PentagonШтаб-квартира Министерства обороны США
Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2023
Oбуна бўлиш
Қўшма Штатлар терговчилари ҳужжатлар сиздирилишида гумонланувчининг хорижий алоқаларини текширишмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. АҚШ терговчилари махфий ҳужжатларни ошкор қилганликда айбланиб ҳибсга олинган америкалик аскар Жек Тейшейранинг чет эллик шахс ёки ҳукумат билан алоқаси бор-йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилишди. Бу ҳақда РИА Новости "Politico" нашрига таяниб хабар берди.
"Америкалик терговчилар махфий ҳужжатларни ошкор қилганликда айбланаётган шахс бошқа давлат ёки ҳукуматдан бўлган одам билан мулоқот қилганми ёки йўқлигини текширишди", - дейилган хабарда.
Манбаларга кўра, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ва ҳуқуқ-тартибот идоралари Тейшейранинг сабаблари ва мақсадларини кенгроқ текшириш доирасида маълумотлар сиздирилиши ортида туриши мумкин бўлган чет элликлар билан бўлган ҳар қандай алоқаларини излашган.
Шу билан бирга, таъкидланишича, ҳозирча Тейшейранинг бундай алоқалари борлиги ёки уюшган хорижий операция доирасида ҳаракат қилгани ҳақида аниқ далиллар йўқ.
“Биз бу йигитнинг Discord серверидан ташқарида ким билан гаплашгани ва дўстларини ҳайратда қолдиришдан бошқа нияти бор-йўқлигини ҳали ҳам билмаймиз”, - деди АҚШ разведкасининг исми ошкор этилмаган собиқ ходими.
Янгиликлар лентаси
0