Тошкентда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази минтақавий форум ўтказди

© SputnikВид Ташкента
Вид Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2023
Oбуна бўлиш
ШҲТ маконида халқ дипломатияси институтларининг ўзаро ҳамкорлиги механизмларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тошкентда 14 апрель куни “Халқ дипломатияси – Марказий Осиёда тинчлик, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг муҳим омили” мавзуида минтақавий конференция бўлиб ўтди.
Тадбирни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази директори Қобулжон Собиров очиб берди.
Конференция иштирокчилари Марказий Осиё давлатларининг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлигининг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар. ШҲТ маконида халқ дипломатияси институтларининг ўзаро ҳамкорлиги механизмларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунлари бўйича Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида миллатлараро тотувлик, ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларни таъминлаш ва мустаҳкамлаш масалалари бўйича экспертларнинг тавсиялари қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0