“Спортмастер” 2023 йилда Ўзбекистонда дўкон очади

© Sputnik / Павел ЛисицынМагазин "Спортмастер", архивное фото
Магазин Спортмастер, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2023
Oбуна бўлиш
"Tashkent City Mall" “Спортмастер” халқаро спорт дўконлари тармоғи билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. “Спортмастер” ритейлери 2023 йилда Ўзбекистон пойтахтида қурилаётган "Tashkent City Mall" савдо марказида дўкон очиш ниятида, деб хабар берди савдо маркази матбуот хизмати.

“Tashkent City Mall" “Спортмастер” халқаро спорт дўконлари тармоғи билан ҳамкорлик шартномасини имзолади”, — дейилади хабарда.

Россиялик ритейлер эркаклар, аёллар ва болалар учун хилма-хил брендларга эга маҳсулотларни тақдим этади: фитнес, ёзги ва қишки спорт турлари учун сифатли буюмлар, шунингдек, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар.
"Tashkent City Mall" савдо марказининг очилиши 2023 йил август ойига мўлжалланган. 250 минг гектар майдонда 300 дан ортиқ савдо шохобчалари, фуд-кортлар ва кўнгилочар жойлар ўрин олиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0