Россияда паспортга ҳурматсизлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф қилинмоқда

© Sputnik / Табылды КадырбековПаспорт гражданина РФ
Паспорт гражданина РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2023
Oбуна бўлиш
Россияда депутатлар паспортни қасддан йиртиш учун бир йилгача қамоқ жазосини беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Россияда паспортга ҳурматсизлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкин. Россия либерал-демократик партияси тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Россия Жиноят кодексининг 329-моддасига ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда. Қонун лойиҳасига кўра, Россия паспортига ҳурматсизлик қилган шахсга бир йилгача озодликни чеклаш, ёки худди шу муддатга мажбурий ишлар, ёки 3 ойдан 6 ойгача қамоқ, ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.
Таъкидланишича, амалдаги қонунчиликда паспортни қасддан йиртиш ва унга ҳурматсизлик бўлишга қаратишган турли хатти-ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик деб саналади ва бу 100 рублдан 300 рублгача жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин.
Олимларнинг Россия фуқаролигини олиши соддалаштирилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0