https://sputniknews.uz/20230417/mening-yolim-33984336.html
“Менинг йўлим” лойиҳаси бошланди
“Менинг йўлим” лойиҳаси бошланди
Sputnik Ўзбекистон
17 апрелдан “Open budget” ахборот порталида "Менинг йўлим" лойиҳасининг 2023 йилги мавсуми учун таклиф қолдириш бошланди.
2023-04-17T13:09+0500
2023-04-17T13:09+0500
2023-04-17T13:14+0500
жамият
ўзбекистон
йўллар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0e/22729447_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_3ffeed8cc969904e238c32acc87e6b69.jpg
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. 17 апрелдан “Open budget” ахборот порталида "Менинг йўлим" лойиҳасининг 2023 йилги мавсуми учун таклиф қолдириш бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.“Менинг йўлим” лойиҳасининг бу йилги мавсуми учун 312 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ажратилиши белгиланган.Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни 27 апрелгача давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.Таклиф қолдириш механизмиТуман (шаҳар) бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизи “Open budget” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлаш учун йўналтирилади.Ахборот портали автоматик равишда таъмирлашга доир ўртача нархни ва туман (шаҳар) бюджети параметрларидан келиб чиқиб, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича таъмирланадиган ички йўлларнинг умумий ҳажмини аниқлайди.Ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида ички йўлларни таъмирлашда таклифларни шакллантириш тартиби қуйидагича:“Менинг йўлим” лойиҳаси ҳақидаВазирлар Маҳкамасининиг 2022 йил 2 февралда “Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 49-сонли қарори қабул қилинган.Унда 2022 йилдан бошлаб туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилиши қатъий белгилаб қўйилган. Бу тизим “Ташаббусли бюджет” жараёнларидан фарқли ўлароқ бир йилда бир маротаба ўтказилади.Ушбу жараёнлар бевосита “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади. Бунда ахборот порталига ички йўлларнинг жойлашган манзили (геопозицияси), тўлиқ номлари, узунлиги, ҳолати (асфальтланган, таъмирталаб) ва бошқа маълумотлари тўлиқ киритилади. Фуқаролар ички йўллар реестридан геомаълумотлар асосида тегишли ички йўлни танлаш орқали ўз таклифларини қолдириш имкониятига эга бўлади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0e/22729447_181:0:1888:1280_1920x0_80_0_0_3f77a9d54d93412cb1fe03ffbecc670d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“менинг йўлим” лойиҳаси таклиф овоз бериш open budget
“менинг йўлим” лойиҳаси таклиф овоз бериш open budget
“Менинг йўлим” лойиҳаси бошланди
13:09 17.04.2023 (янгиланди: 13:14 17.04.2023) Лойиҳанинг бу йилги мавсуми учун 312 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. 17 апрелдан
“Open budget” ахборот порталида "Менинг йўлим" лойиҳасининг 2023 йилги мавсуми учун таклиф қолдириш бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати
маълум қилди. “Менинг йўлим” лойиҳасининг бу йилги мавсуми учун 312 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ажратилиши белгиланган.
Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни 27 апрелгача давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.
Таклиф қолдириш механизми
Туман (шаҳар) бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизи “Open budget” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлаш учун йўналтирилади.
Ахборот портали автоматик равишда таъмирлашга доир ўртача нархни ва туман (шаҳар) бюджети параметрларидан келиб чиқиб, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича таъмирланадиган ички йўлларнинг умумий ҳажмини аниқлайди.
Ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида ички йўлларни таъмирлашда таклифларни шакллантириш тартиби қуйидагича:
ахборот портали орқали жамоатчилик фикри бевосита фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида шакллантирилади;
фақатгина вояга етган фуқаролар таклиф юбориши мумкин;
фуқаролар ҳар йили ички йўлларни таъмирлашга фақат битта таклифни илгари суриши ҳамда битта таклифга овоз бериши мумкин. Фуқароларнинг ўзлари киритган таклифга овоз бериши тақиқланади;
ахборот портали орқали таклиф киритиш бевосита порталда рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилади;
ҳар бир туман ва шаҳарларда билдирилган таклифлар бўйича берилган энг кўп овозлар сонидан келиб чиқиб, юқоридан пастга қараб сараланади.
“Менинг йўлим” лойиҳаси ҳақида
Вазирлар Маҳкамасининиг 2022 йил 2 февралда “Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 49-сонли қарори қабул қилинган.
Унда 2022 йилдан бошлаб туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилиши қатъий белгилаб қўйилган. Бу тизим “Ташаббусли бюджет” жараёнларидан фарқли ўлароқ бир йилда бир маротаба ўтказилади.
Ушбу жараёнлар бевосита “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади. Бунда ахборот порталига ички йўлларнинг жойлашган манзили (геопозицияси), тўлиқ номлари, узунлиги, ҳолати (асфальтланган, таъмирталаб) ва бошқа маълумотлари тўлиқ киритилади. Фуқаролар ички йўллар реестридан геомаълумотлар асосида тегишли ички йўлни танлаш орқали ўз таклифларини қолдириш имкониятига эга бўлади.