https://sputniknews.uz/20230417/jamoatchilik-kengashi-34001816.html
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вазифалари белгиланди
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вазифалари белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадиган маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади. 17.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-17T18:38+0500
2023-04-17T18:38+0500
2023-04-17T19:02+0500
жамият
мудофаа вазирлиги
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/05/18617713_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_1f00960fef8dd2ed44feaea958f990c8.jpg
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг вазифалари белгиланди. Президент 11 апрель куни тегишли фармонни имзолади.Унга кўра кенгашнинг асосий вазифалари:Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадиган маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.Жамоатчилик кенгашининг қарори кенгаш мажлисида иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамоатчилик кенгашининг ҳар бир аъзоси мажбурий равишда қабул қилинаётган қарор бўйича ўзининг алоҳида фикрини ёзма шаклда ифодалашга ҳақли. Жамоатчилик кенгашининг қарори тавсиявий хусусиятга эга.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/05/18617713_74:0:1211:853_1920x0_80_0_0_91c9a9f540359ee3a87c609ce93a157c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мудофаа вазирлиги, ўзбекистон
жамият, мудофаа вазирлиги, ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вазифалари белгиланди
18:38 17.04.2023 (янгиланди: 19:02 17.04.2023) Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадиган маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг вазифалари белгиланди. Президент 11 апрель куни тегишли фармонни
имзолади. Унга кўра кенгашнинг асосий вазифалари:
мудофаа ва ҳарбий соҳада жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамият томонидан билдирилган таклифларни таҳлил қилиш;
Мудофаа вазирлигини фуқаролар билан боғлаб турувчи “кўприк” вазифасини бажариш;
ҳарбий хизматчилар ижтимоий- ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича тегишли дастурларнинг бажарилишини комплекс таҳлил қилишда иштирок этиш;
ҳарбий хизматдан резерв (захира)га бўшатилган фуқароларнинг ижтимоий ва профессионал мослашуви ҳамда бандлиги билан боғлиқ, масалаларни ҳал этишда бевосита иштирок этиш;
Мудофаа вазирлигига норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
ёшларни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириб боришда иштирок этиш.
Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадиган маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.
Жамоатчилик кенгашининг қарори кенгаш мажлисида иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамоатчилик кенгашининг ҳар бир аъзоси мажбурий равишда қабул қилинаётган қарор бўйича ўзининг алоҳида фикрини ёзма шаклда ифодалашга ҳақли. Жамоатчилик кенгашининг қарори тавсиявий хусусиятга эга.