https://sputniknews.uz/20230416/toshkent-metrosining-7-bekati-bir-kunga-yopiladi--33971286.html
Тошкент метросининг 7-бекати бир кунга ёпилади
Тошкент метросининг 7-бекати бир кунга ёпилади
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, шу куни поездлар ҳаракати “Дўстлик-2”—“6-бекат” оралиғида ташкил этилади.
2023-04-16T13:30+0500
2023-04-16T13:30+0500
2023-04-16T13:30+0500
жамият
метро
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/11/30061903_0:104:1001:667_1920x0_80_0_0_2f662d205f676fb1d6a53b6b44279b07.jpg
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. 19 апрель куни Тошкент метросининг Ер усти ҳалқа йўли 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати бир кунга тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати маълум қилди.Таъкидланишича, Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда.Қайд этилишича, шу куни поездлар ҳаракати “Дўстлик-2”—“6-бекат” оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/11/30061903_54:0:943:667_1920x0_80_0_0_736d33f9c62c36b89e3436e983160239.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент метро
Тошкент метросининг 7-бекати бир кунга ёпилади
Қайд этилишича, шу куни поездлар ҳаракати “Дўстлик-2”—“6-бекат” оралиғида ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. 19 апрель куни Тошкент метросининг Ер усти ҳалқа йўли 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати бир кунга тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати
маълум қилди. Таъкидланишича, Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда.
“Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни I босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 19 апрель санасида Ер усти ҳалқа йўлининг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтатилади”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, шу куни поездлар ҳаракати “Дўстлик-2”—“6-бекат” оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.