Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

© Миллий олимпия қўмитасиТахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди
Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2023
Oбуна бўлиш
Мусобақа доирасида биринчи медаллар жамланмаси яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида ўйналиб, унда Тахмина Икромова кумуш медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубогининг учинчи босқичида кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақа доирасида биринчи медаллар жамланмаси яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида ўйналиб, унда Тахмина Икромова кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, гуруҳ машқининг 3 тасма ва 2 та тўп дастурида ўзбекистонлик спортчи қизлар бронза медаллари билан тақдирланишди.
Яккалик, кўпкураш:
София Рафаэли (Италия) – 131,85 балл;
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 126,25;
Маргарита Колосов (Германия) – 125,20.
Жамоавий (3 тасма ва 2 тўп):
Хитой – 63,50;
Германия – 57,70;
Ўзбекистон – 57,30.
Янгиликлар лентаси
0