Ўзбекистон халқ артисти Гули Хамраева вафот этди

© Министерство культуры и туризмаСкончалась Народная артистка Узбекистана Гули Хамраева
Скончалась Народная артистка Узбекистана Гули Хамраева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2023
Oбуна бўлиш
Гули Хамраева Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси, энг сара жаҳон ва миллий классик балет спектаклларидаги етакчи партиялар ижрочиси бўлган.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти, балерина Гули Хамраева 76 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги маълум қилди.
Гули Хамраева Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси, энг сара жаҳон ва миллий классик балет спектаклларидаги етакчи партиялар ижрочиси бўлган.
Унинг “Бахчирайский фонтан”, “Дон Кихот”, “Эсмералда”, “Дилором”, “Амулет любви”, “Спартак” ва бошқа кўплаб спектакллардаги етакчи партиялари миллий балет хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган.
Гули Хамраева 1946 йил 2 декабрда Тошкентда туғилган. У 1966 йилда Тошкент хореография билим юртини тамомлаган. Шу йили Алишер Навоий номидаги Катта опера ва балет театрининг балет труппасига қабул қилинган. У 2002 йилдан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг ректори лавозимида ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0