Ўзбекистон бўйлаб саноат ярмаркалари ўтказилади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Бухаре
Повседневная жизнь в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, икки кунлик саноат ярмаркалари жорий йил якунига қадар республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич давом этади.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. 13-14 апрель кунлари Бухоро шаҳрида 180 та корхона иштирокида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ярмарка доирасида 6 йўналишда 1 500 дан ортиқ маҳсулотлар намойиш этилди: қурилиш материаллари, тўқимачилик, нефть-газ саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм саноати учун маҳсулотлар, қоракўлчилик.
Ярмарка Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ЎзР ИССВ), ЎзР ИССВ ҳузуридаги Рақамли трансформация маркази, Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилди.
Таъкидланишича, икки кунлик саноат ярмаркалари жорий йил якунига қадар республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич давом этади.
Янгиликлар лентаси
0