https://sputniknews.uz/20230416/hindistonda-otkaziladigan-festivalda-andijon-madaniy-salohiyati-taqdim-etiladi-33969669.html
Ҳиндистонда ўтказиладиган фестивалда Андижон маданий салоҳияти тақдим этилади
Ҳиндистонда ўтказиладиган фестивалда Андижон маданий салоҳияти тақдим этилади
Sputnik Ўзбекистон
Октябрь ойида Гужаратда ташкил этиладиган маданият ва рақс фестивалининг бир кунини Андижон вилоятининг маданий-гуманитар, жумладан, туризм салоҳиятига бағишлашга келишиб олинди.
2023-04-16T10:30+0500
2023-04-16T10:30+0500
2023-04-16T10:30+0500
маданият
ҳиндистон
ўзбекистон
андижон
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/14/30907457_0:32:3045:1745_1920x0_80_0_0_5c82b211614ace6e366fe00c9ff1f22b.jpg
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ҳиндистоннинг Гужарат штатида жорий йил кузда бўлиб ўтадиган маданият ва рақс фестивалида Андижон вилояти маданий-гуманитар салоҳияти тақдим этилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ҳиндистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Азиз Маҳсумов бошчилигидаги делегация Гужарат штати туризм ва маданият ишлари вазири Мулубай Хардашбай Бера ва туризм вазири ўринбосари Харит Шукла билан учрашди.Жорий йил октябрь ойида Гужаратда ташкил этиладиган маданият ва рақс фестивалининг бир кунини Андижон вилоятининг маданий-гуманитар, жумладан, туризм салоҳиятига бағишлашга келишиб олинди.Шунингдек, Гужаратда фаолият юритувчи 20 дан ортиқ йирик туристик компания ва уюшмалар учун Андижон вилоятининг туризм салоҳияти тақдим қилинди. Делегациянинг амалий сафари давом этмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/14/30907457_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_cb99a7e83bd41ad554316f2ab12a752b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳиндистон ўзбекистон
Ҳиндистонда ўтказиладиган фестивалда Андижон маданий салоҳияти тақдим этилади
Октябрь ойида Гужаратда ташкил этиладиган маданият ва рақс фестивалининг бир кунини Андижон вилоятининг маданий-гуманитар, жумладан, туризм салоҳиятига бағишлашга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ҳиндистоннинг Гужарат штатида жорий йил кузда бўлиб ўтадиган маданият ва рақс фестивалида Андижон вилояти маданий-гуманитар салоҳияти тақдим этилади. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ҳиндистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Азиз Маҳсумов бошчилигидаги делегация Гужарат штати туризм ва маданият ишлари вазири Мулубай Хардашбай Бера ва туризм вазири ўринбосари Харит Шукла билан учрашди.
Учрашувда Андижон вилояти ва Гужарат штати ўртасида туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш, соҳа мутахассислари учун ўқув курслари ташкил қилиш, ҳиндистонликларни Ўзбекистон, жумладан, Андижон ҳақида кенгроқ билим ва ахборотга эга бўлишига қаратилган ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Жорий йил октябрь ойида Гужаратда ташкил этиладиган маданият ва рақс фестивалининг бир кунини Андижон вилоятининг маданий-гуманитар, жумладан, туризм салоҳиятига бағишлашга келишиб олинди.
Гужарат олий таълим департаменти раҳбари Мукеш Кумар билан икки ҳудуддаги олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Гужаратда фаолият юритувчи 20 дан ортиқ йирик туристик компания ва уюшмалар учун Андижон вилоятининг туризм салоҳияти тақдим қилинди. Делегациянинг амалий сафари давом этмоқда.