https://sputniknews.uz/20230415/tugma-yurak-nuqsoni-33967324.html
Қандай ҳолатларда бола туғма юрак нуқсони билан дунёга келади — мутахассис жавоби
Қандай ҳолатларда бола туғма юрак нуқсони билан дунёга келади — мутахассис жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Шифокор туғма юрак нуқсони касаллигининг келиб чиқиши, унга қандай омиллар сабаб бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.
2023-04-15T22:00+0500
2023-04-15T22:00+0500
2023-04-15T22:00+0500
ўзбекистон
жамият
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/05/20775241_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_ac9be0cf655249c06db26d63f830fe15.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Бола туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий 6 та сабаби бор, дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон Абролов.Шифокор туғма юрак нуқсони касаллигининг келиб чиқиши, унга қандай омиллар сабаб бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб берди. Қайд этилишича, юракнинг туғма нуқсонлари янги туғилган чақалоқлар ва ҳаётининг биринчи йилидаги болалар ўлими бўйича юқори ўринда туради.Хасталик ривожланишининг асосий 6 та сабаби бор.Улар қуйидагилардан иборат:Шунингдек, ҳомиладор аёллардаги анемия, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, баъзи дорилардан фойдаланиш ҳам ҳомиланинг соғлом ривожланишига салбий таъсир этиши, натижада, бола туғма нуқсонлар билан дунёга келиши мумкин.Касалликка чалинган болаларда бир неча симптомлар кузатилади:Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дарддан халос бўлмоқда. Уларнинг барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/05/20775241_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_14a807b9f92290b59af4403605181966.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон туғма юрак нуқсони ссв шифокор тавсияси
ўзбекистон туғма юрак нуқсони ссв шифокор тавсияси
Қандай ҳолатларда бола туғма юрак нуқсони билан дунёга келади — мутахассис жавоби
Шифокор туғма юрак нуқсони касаллигининг келиб чиқиши, унга қандай омиллар сабаб бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Бола туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий 6 та сабаби бор, дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон Абролов.
Шифокор туғма юрак нуқсони касаллигининг келиб чиқиши, унга қандай омиллар сабаб бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб берди. Қайд этилишича, юракнинг туғма нуқсонлари янги туғилган чақалоқлар ва ҳаётининг биринчи йилидаги болалар ўлими бўйича юқори ўринда туради.
Хасталик ривожланишининг асосий 6 та сабаби бор.
Улар қуйидагилардан иборат:
Онанинг сурункали ёки ўткир инфекцияли касалликлари;
Нормонал ва нейрогуморал факторлар;
Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ.
Шунингдек, ҳомиладор аёллардаги анемия, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, баъзи дорилардан фойдаланиш ҳам ҳомиланинг соғлом ривожланишига салбий таъсир этиши, натижада, бола туғма нуқсонлар билан дунёга келиши мумкин.
Касалликка чалинган болаларда бир неча симптомлар кузатилади:
Лаблар, қулоқлар ва тирноқ остидаги терининг кўкариши;
Тана вазни ортишининг сустлиги;
Нафас олиш пайтида қовурғаларнинг сиқилиши;
"Унинг олдини олиш учун ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал бўлажак ота-она тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтиши ва аниқланган хасталиклардан тўлиқ даволаниши лозим. Бунинг энг самарали йўли ҳомиладор аёлларни скрининг кўригига ўз вақтида жалб этишдир", дейди шифокор.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, шу кунларда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2 минг нафар бола давлат томонидан ажратилган 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига юқори технологик операциялар орқали оғир дарддан халос бўлмоқда. Уларнинг барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари.