Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Референдум куни ногиронлиги бор шахслар учун бепул транспорт қатнови йўлга қўйилади

© CC0 / Unsplash / Steven HWGЖенщина в инвалидном кресле
Женщина в инвалидном кресле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2023
Oбуна бўлиш
Ногиронлиги бор шахслар учун референдум участкаларида қандай шароитлар яратилиши ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Референдум куни ногиронлиги бор шахслар учун бепул транспорт қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг № 1237-сонли қарорида назарда тутилган.
Ҳужжат билан референдумда овоз бериш бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет тасдиқланди. Унга кўра, референдум учаткаларига 19 апрелга қадар тегишли миқдордаги трафаретлар етказиб берилади.
© ЦИКБюллетень
Бюллетень - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2023
Бюллетень
Ногиронлиги бор шахслар учун референдум участкаларида қуйидаги шароитлар яратилади:
ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари жойлаштирилади;
заруратга кўра, референдум участкаларида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи овоз берувчи фуқаролар учун оптик лупалар ҳамда ёриткичлар қўйилади;
эҳтиёждан келиб чиқиб, ногиронлиги бўлган овоз берувчи фуқаролар гавжум яшайдиган ҳудудларда, уларнинг референдум участкаларига келиб кетишлари учун бепул транспорт қатнови йўлга қўйилади;
референдум участкаси жойлашган биноларнинг кириб-чиқиш жойларига эни камида 90 см ва чиқиш бурчаги (қиялиги) 300 дан кўп бўлмаган нишаб йўлакчалар (пандуслар) ўрнатилади.
Қолаверса, овоз бериш биноларига яқин бўлган автомобиллар тўхтаб туриш жойларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0