https://sputniknews.uz/20230415/pomidor-xavfli-virus-33967960.html
Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқлангани рад этилди
Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқлангани рад этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув ва ўрганишлар олиб борди.
2023-04-15T17:49+0500
2023-04-15T17:49+0500
2023-04-15T17:49+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
помидор
вирус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/14/17864067_80:177:3071:1860_1920x0_80_0_0_24344e688d57c12265ce5da5e719e5d3.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқланмаган. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълум қилди.Қайд этилишича, телеграм тармоғидаги бир нечта янгиликлар каналида “Огоҳ бўлинг: Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқланди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга Қозоғистон телеканалининг “24KZ” телеканали орқали намойиш этилган лавҳа асос бўлди.Агентлик томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув ва ўрганишлар олиб борилди.Дастлабки натижаларига кўра Қозоғистон томони Ўзбекистондан импорт бўлган помидор маҳсулотларида помидор жигарранг вируси ва бошқа карантин касалликлар аниқланганлиги юзасидан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмаган ва эътирознома жўнатмаган.Қайд этилишича, мамлакатдан помидор экспорти бўйича Агентлик томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида импортер давлатларнинг фитосанитария талабларига мувофиқ жами 24 147 тонна помидор маҳсулотига халқаро фитосанитария сертификати берилган.Импортер давлатларнинг карантин хизмати томонидан номувофиқлик ҳолатлари аниқланганлик юзасидан эътироз ҳолати қайд этилмаган.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/14/17864067_246:0:2977:2048_1920x0_80_0_0_fe6175b388b0a1fe96018c197ea72c3c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қозоғистон помидор
ўзбекистон қозоғистон помидор
Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқлангани рад этилди
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув ва ўрганишлар олиб борди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқланмаган. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
маълум қилди. Қайд этилишича, телеграм тармоғидаги бир нечта янгиликлар каналида “Огоҳ бўлинг: Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқланди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга Қозоғистон телеканалининг “24KZ” телеканали орқали намойиш этилган лавҳа асос бўлди.
Агентлик томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув ва ўрганишлар олиб борилди.
Дастлабки натижаларига кўра Қозоғистон томони Ўзбекистондан импорт бўлган помидор маҳсулотларида помидор жигарранг вируси ва бошқа карантин касалликлар аниқланганлиги юзасидан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмаган ва эътирознома жўнатмаган.
“Ушбу тарқалган хабарга изоҳ берган фитосанитария хизматининг Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудий инспекцияси раҳбари И.Бегасилов помидор жигарранг вируси аниқланиш ҳолати юзасидан импорт бўлган 43 тонна помидор маҳсулотида айнан Ўзбекистондан юкланган маҳсулотида хавфли вирус қайд этилмаганини телефон мулоқотида тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мамлакатдан помидор экспорти бўйича Агентлик томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида импортер давлатларнинг фитосанитария талабларига мувофиқ жами 24 147 тонна помидор маҳсулотига халқаро фитосанитария сертификати берилган.
Импортер давлатларнинг карантин хизмати томонидан номувофиқлик ҳолатлари аниқланганлик юзасидан эътироз ҳолати қайд этилмаган.