Орол денгизининг чўл ҳудудларида 100 минг гектардан ошиқ яшил майдонлар яратилди — фото

© архив Зиновия НовицкогоНа дне Аральского моря завершили озеленение более 100 тыс. га земли
На дне Аральского моря завершили озеленение более 100 тыс. га земли  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2023
Oбуна бўлиш
Яшил майдонга айлантирилган ҳудудлар келгусида чорвачиликни ривожлантиришга хизмат қилади. Улардан яйлов сифатида фойдаланиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Орол денгизининг чўл ҳудудларида 100 минг гектардан ошиқ яшил майдонлар яратилди, дея хабар берди ФВВ Sputnik мухбирига.
Шу йилнинг январь-апрель ойларида Фавқулодда вазиятлар ва Табиат ресурслари вазирликлари мутахассислари авиация ва қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида Орол денгизининг чўл ҳудудига экин экиш ишларини олиб борди.
© архив Зиновия НовицкогоНа дне Аральского моря завершили озеленение более 100 тыс. га земли
На дне Аральского моря завершили озеленение более 100 тыс. га земли  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2023
На дне Аральского моря завершили озеленение более 100 тыс. га земли
Олиб борилган ишлар натижасида 117 минг гектар яшил майдонлар яратилди. Бунда саксовул, шўр ўсимлиги, тамарихдан фойдаланилган.
Келгусида бу ҳудудлар чорвачиликни ривожлантиришга хизмат қилади. Улардан яйлов сифатида фойдаланиш режалаштирилмоқда.
© архив Зиновия НовицкогоНа дне Аральского моря завершили озеленение более 100 тыс. га земли
На дне Аральского моря завершили озеленение более 100 тыс. га земли  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2023
На дне Аральского моря завершили озеленение более 100 тыс. га земли
Умуман олганда, 2018 йилнинг декабрь ойидан ҳозирги кунга қадар Оролқум чўлида 1,6 миллион гектар ўрмон плантациялари барпо этилди.
© архив Зиновия НовицкогоНа дне Аральского моря завершили озеленение более 100 тыс. га земли
На дне Аральского моря завершили озеленение более 100 тыс. га земли  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2023
На дне Аральского моря завершили озеленение более 100 тыс. га земли
Орол денгизининг қуриши дунёдаги энг йирик экологик офатлардан бири бўлиб, нафақат Ўзбекистон, балки минтақанинг барча давлатлари учун қатор экологик, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар муаммоларни келтириб чиқарди.
2018 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этила бошланди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва табиат ресурслар вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан 4 йил давомида саксовул, тамарис ва бошқа чўл ўсимликларидан 1 миллион 620 минг гектар ўрмон барпо этилди.
2022 йилда Орол денгизига 816 миллион куб метр, биргина 2023 йилнинг дастлабки икки ойида эса 803 миллион куб метр сув келган.
Мавзуга доир:
Саида Мирзиёева БМТ анжуманида Орол денгизи минтақаси учун муҳим бўлган масалалар юзасидан нутқ сўзлади.
Орол денгизи сатҳи ярим метрга кўтарилди — тафсилотлар.
Янгиликлар лентаси
0