Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2023
Oбуна бўлиш
Суҳбатда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Дастлаб давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовга оғир жудолик - онаси Огулабат эдже Бердимуҳамедова оламдан ўтгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ва таскин-тасалли сўзларини изҳор этди, унга ва барча яқинларига сабр-тоқат ва бардош тилади.
Суҳбатда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Олий даражадаги келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинди.
Йил бошидан буён ўтган икки томонлама мулоқотлар – Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, сиёсий маслаҳатлашувлар, транспорт ва маданият вазирларининг учрашувлари, дипломатик муносабатлар ўрнатилгани 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган бошқа тадбирларнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.
Савдо-иқтисодий, энергетика ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш бўйича фаол алмашинувларни давом эттиришга келишиб олинди.
Телефон мулоқоти якунида етакчилар бир-бирини ва қардош мамлакатлар халқларини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан дилдан қутладилар.
Янгиликлар лентаси
0