Тахтақорача довонида юк автомобили жарликка қулади ва ёниб кетди

Oбуна бўлиш
Ҳайдовчи ва унга ҳамроҳлик қилаётган фуқаро машинадан сакрашга улгурган. Ҳозир улар касалхонада.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Қашқадарё вилоятидан ўтувчи Тахтақорача довонида юк машинаси пастликка тушиб кетиши оқибатида ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 14 апрель куни соат тахминан 09:45 да Китоб туманидан ўтувчи Тахтақорача довони автомобиль йўлининг 1139-километрида содир бўлган. Самарқанд–Қашқадарё йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган “Isuzu”нинг 24 ёшли ҳайдовчиси О.А. эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотган. Оқибатда юк машинаси пастликка тушиб кетган ва унда ёнғин чиққан.
Қайд этилишича, транспорт воситаси тўлиқ ёнган. Қутқарувчилар гуруҳи манзилга етиб бориб, ёнғин оқибатларини бартараф этган.
Ҳайдовчи ва унга ҳамроҳлик қилаётган фуқаро машинадан сакраган. Сакраш оқибатида улар тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
1/2
На перевале "Тахтакарача" грузовик сорвался с обрыва
2/2
На перевале "Тахтакарача" грузовик сорвался с обрыва
Янгиликлар лентаси
0