https://sputniknews.uz/20230414/sergey-lavrov-va-sergey-lebedev-kongress-xollga-etib-kelishdi--video-33921552.html
Лавров ва Лебедев Конгресс-холлга етиб келишди — видео
Лавров ва Лебедев Конгресс-холлга етиб келишди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд шаҳридаги Конгресс-холлда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бошланмоқда. 14.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-14T11:18+0500
2023-04-14T11:18+0500
2023-04-14T11:29+0500
ўзбекистон
мдҳ тивк самарқанд кенгаши
сергей лавров
сергей лебедев
самарқанд — 2023
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0e/33920832_0:396:2727:1930_1920x0_80_0_0_255ad8d61ed3d9f06397c0b27e9ce88b.jpg
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Самарқандда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун етиб келишди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Бироздан сўнг Самарқанддаги Конгресс-холлда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва МДҲ делегациялари иштирокидаги МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бошланади. Учрашув иштирокчилари долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиши, МДҲ форматидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.Вазирлар МДҲ доирасидаги кўп босқичли ТИВлараро маслаҳатлашувлар режаси ва 2022 йилда Ҳамдўстлик мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги шерикликни фаоллаштириш бўйича Ҳаракатлар дастурини амалга ошириш якунларини сарҳисоб қилиш ниятида.Улар вужудга келаётган геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда Ҳамдўстлик мамлакатларида ҳам, унинг чегаралари периметри бўйлаб ҳам хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишни режалаштирган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0e/33920832_0:3:2727:2048_1920x0_80_0_0_f3d0e1fc4753793712f34af2368d72fc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, мдҳ тивк самарқанд кенгаши, сергей лавров, сергей лебедев, сиёсат
ўзбекистон, мдҳ тивк самарқанд кенгаши, сергей лавров, сергей лебедев, сиёсат
Лавров ва Лебедев Конгресс-холлга етиб келишди — видео
11:18 14.04.2023 (янгиланди: 11:29 14.04.2023) Самарқанд шаҳридаги Конгресс-холлда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бошланмоқда.
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Самарқандда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун етиб келишди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Бироздан сўнг Самарқанддаги Конгресс-холлда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва МДҲ делегациялари иштирокидаги МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бошланади.
Учрашув иштирокчилари долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиши, МДҲ форматидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Вазирлар МДҲ доирасидаги кўп босқичли ТИВлараро маслаҳатлашувлар режаси ва 2022 йилда Ҳамдўстлик мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги шерикликни фаоллаштириш бўйича Ҳаракатлар дастурини амалга ошириш якунларини сарҳисоб қилиш ниятида.
Улар вужудга келаётган геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда Ҳамдўстлик мамлакатларида ҳам, унинг чегаралари периметри бўйлаб ҳам хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишни режалаштирган.