https://sputniknews.uz/20230414/rossiya-garb-lavrov-33939606.html
Россия Ғарбнинг “иккинчи фронт” яратишга уринишларини ҳисобга олади — Лавров
Россия Ғарбнинг “иккинчи фронт” яратишга уринишларини ҳисобга олади — Лавров
Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лавров Россия ўзининг ҳарбий-сиёсий ва дипломатик режаларида Ғарбнинг Грузия, Молдовада, шунингдек, Польша ҳарбий контингентини Беларусь билан чегарада... 14.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-14T17:09+0500
2023-04-14T17:09+0500
2023-04-14T17:38+0500
самарқанд — 2023
ўзбекистон
самарқанд
мдҳ тивк самарқанд кенгаши
сергей лавров
ғарб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33888679_0:0:2810:1582_1920x0_80_0_0_464ab48fdb4e0be54a282c32e3fd1b01.jpg
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Россия Ғарбнинг Грузия ва Молдовада “иккинчи фронт” яратишга уринишларини ҳисобга олади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда бўлиб ўтган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Унинг сўзларига кўра, Россия ўзининг ҳарбий-сиёсий ва дипломатик режаларида Ғарбнинг Грузия, Молдовада, шунингдек, Польша ҳарбий контингентини Беларусь билан чегарада “иккинчи фронт” яратишга уринишларини ҳисобга олади.Унинг таъкидлашича, Россия Грузия раҳбариятини "иккинчи фронт" яратишга жалб қилишга уринишларни кўрган, бироқ мамлакат расмийлари масъулиятли ёндашувни намоён этди ва бундай ҳаракатлардан бош тортган.Қўшимча қилинишича, улар Молдовадан “иккинчи, учинчи, бир ярим фронт” қилишга уринаётганликлари ҳақида хабарлар бор.Молдовада президент ва ҳукуматнинг ғарбпараст йўналишига, иқтисодий тараққиёт манфаатларини менсимасликка қарши норозилик намойишлари бўлганда Ғарбнинг у ёки бу раҳбариятга муносабати яққол намоён бўлди."Ғарб буни деярли қонуний ҳокимиятни ағдаришга уриниш сифатида қоралади, бир вақтнинг ўзида Грузияда мутлақо аниқ, тушунарли қонун лойиҳасига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди, унга кўра сиз чет элдан пул олсангиз ва ижтимоий ва сиёсий фаолият билан шуғуллансангиз - илтимос, пул қаердан келганини айтинг дейилганди", - дея қайд этди Лавров.Россия ТИВ раҳбари Грузия мисолида норозилик намойишлари Ғарб томонидан фаол қўллаб-қувватланганига эътибор қаратди.Лавров ўз нутқида Польша Беларусь билан чегарада жиддий ҳарбий контингентни тўплагани, буни ҳам унутмаслик кераклигини таъкидлади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33888679_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_2396689e328aa8c19aceef461cc19ba0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, самарқанд, мдҳ тивк самарқанд кенгаши, сергей лавров, ғарб
ўзбекистон, самарқанд, мдҳ тивк самарқанд кенгаши, сергей лавров, ғарб
Россия Ғарбнинг “иккинчи фронт” яратишга уринишларини ҳисобга олади — Лавров
17:09 14.04.2023 (янгиланди: 17:38 14.04.2023) Сергей Лавров Россия ўзининг ҳарбий-сиёсий ва дипломатик режаларида Ғарбнинг Грузия, Молдовада, шунингдек, Польша ҳарбий контингентини Беларусь билан чегарада “иккинчи фронт” яратишга уринишларини ҳисобга олишини маълум қилди.
САМАРҚАНД, 14 апр — Sputnik. Россия Ғарбнинг Грузия ва Молдовада “иккинчи фронт” яратишга уринишларини ҳисобга олади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда бўлиб ўтган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, Россия ўзининг ҳарбий-сиёсий ва дипломатик режаларида Ғарбнинг Грузия, Молдовада, шунингдек, Польша ҳарбий контингентини Беларусь билан чегарада “иккинчи фронт” яратишга уринишларини ҳисобга олади.
"Бу омилларнинг комбинацияси ҳеч кимга ҳотиржам бўлишга имкон бермайди, биз хотиржам бўлмаймиз, биз буларнинг барчасини кўриб турибмиз ва ўз режалаштиримизда ҳам ҳарбий-сиёсий, ҳам дипломатик ва бошқа жиҳатларни ҳисобга оламиз", - дейди у.
Унинг таъкидлашича, Россия Грузия раҳбариятини "иккинчи фронт" яратишга жалб қилишга уринишларни кўрган, бироқ мамлакат расмийлари масъулиятли ёндашувни намоён этди ва бундай ҳаракатлардан бош тортган.
Қўшимча қилинишича, улар Молдовадан “иккинчи, учинчи, бир ярим фронт” қилишга уринаётганликлари ҳақида хабарлар бор.
Молдовада президент ва ҳукуматнинг ғарбпараст йўналишига, иқтисодий тараққиёт манфаатларини менсимасликка қарши норозилик намойишлари бўлганда Ғарбнинг у ёки бу раҳбариятга муносабати яққол намоён бўлди.
"Ғарб буни деярли қонуний ҳокимиятни ағдаришга уриниш сифатида қоралади, бир вақтнинг ўзида Грузияда мутлақо аниқ, тушунарли қонун лойиҳасига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди, унга кўра сиз чет элдан пул олсангиз ва ижтимоий ва сиёсий фаолият билан шуғуллансангиз - илтимос, пул қаердан келганини айтинг дейилганди", - дея қайд этди Лавров.
Россия ТИВ раҳбари Грузия мисолида норозилик намойишлари Ғарб томонидан фаол қўллаб-қувватланганига эътибор қаратди.
Лавров ўз нутқида Польша Беларусь билан чегарада жиддий ҳарбий контингентни тўплагани, буни ҳам унутмаслик кераклигини таъкидлади.