Пентагон маълумотларини тарқатишда гумонланувчи шахс ҳибсга олинди — видео

© Sputnik / Дмитрий Паршин / Медиабанкка ўтишСотрудники ФБР и полиции. Архивное фото
Сотрудники ФБР и полиции. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2023
Oбуна бўлиш
Fox News: Федерал қидирув бюроси Пентагон махфий маълумотларини тарқатишда гумонланувчини ҳибсга олди.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) Пентагон маълумотларини тарқатишда гумонланувчи шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда РИА Новости Fox News нашрига таяниб хабар берди.
Хабар берилишича, ФҚБ Массачусетс штатининг Норт-Дайтондаги турар-жой биносида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ваколатли ҳаракатларини ўтказишда давом этмоқда.
"The Washington Post" нашрининг ёзишича, бу ишда гумонланувчи 21 ёшли Жек Тейшейра бўлиб, у Массачусетс Ҳарбий-ҳаво кучлари миллий гвардиясида хизмат қилади.
"The New York Times" газетаси маълумотларига кўра, йигит АҚШ ҳарбий департаменти ҳужжатлари пайдо бўлган Thug Shaker номли ўйин суҳбатини олиб борган. Унда 20-30 га яқин одам бўлган. Ҳарбийларнинг ўзи махфий маълумотларга кириши мумкинми ёки йўқ, ҳозирча номаълум.
Пентагон ижтимоий тармоқда Украина қўшинларининг аҳволи ҳамда АҚШ ва НАТОнинг уларни кучайтириш режалари тасвирланган материалларнинг сизиб чиқишини текширмоқда. Таъкидланишича, юздан ортиқ ҳужжатлар Интернетда тарқалган бўлиши мумкин, содир бўлган зарар сезиларли даражада баҳоланмоқда.
Оқ уй Интернетда эълон қилинган материалларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашдан бош тортди ва сизиб чиқиш қандай ва нима учун ташкил этилгани ҳақидаги назарияни айтишга ҳали тайёр эмаслигини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0