Ўзбекистонда 3 ойда энг кўп Россия капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилди

Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2023
Oбуна бўлиш
2023 йилнинг январь-март ойларида республикада Россия капитали иштирокида 243 та янги корхона очилган.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда.
Мамлакат Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шу давр мобайнида Россия капитали иштирокида 243 та корхона ташкил этилган. Кейинги ўринларда Хитой - 118 та, Туркия - 67 та ва Қозоғистон – 57 та.
Хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар бўйича қолган давлатлар улуши:
Жанубий Корея – 28 та;
Тожикистон – 18 та;
Қирғизистон – 16 та;
Туркманистон – 14 та;
АҚШ – 11 та;
Германия – 10 та;
бошқалар – 177 та.
Янгиликлар лентаси
0